Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2017 й. 444-сон "Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2017 й.

N 444



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ТУРАР ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида" 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ва ички ишлар органлари ходимларининг турар жой-маиший шароитларини янада яхшилаш ва уларни замонавий турар жой билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ички ишлар органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган, юксак профессионализм даражасини намоён қилаётган, ҳуқуқбузарликларга қарши курашга салмоқли ҳисса қўшаётган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) учун Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади), шунингдек турар жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) навбатдан ташқари тартибда берилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклифлари бўйича ҳар йили, 2017 йилдан бошлаб 2-иловага* мувофиқ жадвал бўйича минтақалар бўйича ходимлар учун арзон кўп квартирали уйларда қўшимча равишда камида 500 та квартира қуришни Дастур параметрларига киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун ходимларнинг дастлабки бадалларни белгиланган миқдорларда тўлаши учун уларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қайтариш асосида беш йил муддатга фоизсиз узоқ муддатли қарзлар берилишини амалга оширсин.

Белгилансинки, Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олишга ипотека кредити бўйича асосий сумма тижорат банки билан тузиладиган шартнома бўйича белгиланган муддатларда ходимнинг маблағлари ҳисобига, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизлар эса - 50 фоиз миқдорида ходимнинг маблағлари ҳисобига ва 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг субсидиялар сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган маблағлари ҳисобига қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида:

ушбу қарорга мувофиқ Дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйларда ҳар йили қўшимча равишда камида 500 та квартира қуришни молиялаштириш учун шу жумладан халқаро молия институтларининг, тегишли тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига кредит линияси очилишини таъминласин;

зарурат бўлганда, Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун ходимларнинг дастлабки бадални тўлаши учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобига беш йил муддатга фоизсиз узоқ муддатли бюджет ссудаси берилишини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида, шунингдек 2018 йилга ва кейинги йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини шакллантиришда Дастурлар, шунингдек уй-жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоизларни 50 фоиз миқдорида қоплаш учун ходимларга субсидиялар ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур маблағларни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун дастлабки бадалларни тўлаш учун ички ишлар органлари ходимларига фоизсиз узоқ муддатли қарзлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 595-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 124-модда











































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск