Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.06.2017 й. 2891-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 17.06.2017 й. 13/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 20 июнда 2891-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 13 июндаги

13/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан тижорат банкларига таъминотсиз

кредитларни бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


таъминотсиз кредит - лаҳзали ликвидлилик коэффициенти бўйича Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан паст бўлган ёки кейинги банк иш кунида паст бўлиши кутилаётган банкларга, уларнинг ликвидлигини қўллаб-қувватлаш ва тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан ажратиладиган таъминотсиз кредит;


фоиз ставкаси - банкларга бериладиган таъминотсиз кредитлар учун Марказий банк Бошқаруви томонидан ўрнатиладиган ставка;


қарз олувчи банк - Марказий банкка таъминотсиз кредит олиш юзасидан мурожаат қилган банк;


қарздор банк - Марказий банк олдида таъминотсиз кредитлар бўйича мажбуриятга эга бўлган банк;


кредит шартномаси - Марказий банк томонидан қарз олувчи банкка келишилган миқдорда ва шартлар асосида таъминотсиз кредит бериш, қарз олувчи банк эса олинган таъминотсиз кредитни қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини назарда тутувчи шартнома.


2. Марказий банк томонидан банкларга таъминотсиз кредитлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик ва мақсадлилик шартлари асосида берилади.


3. Таъминотсиз кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банк Бошқаруви томонидан кредитларнинг муддатидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.


4. Қарз олувчи банкка таъминотсиз кредит ажратиш масаласи Марказий банкнинг Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.


5. Таъминотсиз кредитлар Марказий банк томонидан 3 ой муддатгача қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.


6. Таъминотсиз кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган миқдор ва тартибда, кредит ажратилган кундан бошлаб, у тўлиқ қайтарилган кундан олдинги кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.


7. Қарз олувчи банкка ажратиладиган таъминотсиз кредитларнинг максимал миқдори қарз олувчи банкнинг ушбу Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган миллий валютадаги ҳисобварақлар бўйича мажбуриятларининг қолдиқлари жами суммасининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим, бундан васийлик ўрнатилган қарздор банклар мустасно.


8. Қарз олувчи банк таъминотсиз кредит олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;

банк устав капитали миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меъёр талабларидан кам бўлмаслиги;

банк мажбуриятларини банк активлари билан тўлиқ қопланганлиги;

хавфли ва носоғлом банк фаолияти амалга оширилмаётганлиги;

омонатчилар томонидан банкка ишониб топширилган маблағлар бутлигига реал хавф мавжуд бўлмаслиги;

охирги уч ой мобайнида Марказий банк томонидан ажратилган кредитлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлардан муддати ўтган қарздорлиги (қайтариш муддатини кечиктириш ҳолатлари) мавжуд бўлмаслиги.



2-БОБ. ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ


9. Таъминотсиз кредитни олиш учун қарз олувчи банк мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда Марказий банкка мурожаат қилади:

лаҳзали ликвидлилик коэффициенти бўйича Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан паст эканлиги ёки кейинги банк иш кунида паст бўлиши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумот;

молиявий аҳволи, шу жумладан ликвидлилик ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси.


10. Қарз олувчи банк таъминотсиз кредит олиши тўғрисида аризани банк Кенгашини хабардор қилгандан сўнг Марказий банкка тақдим этиши лозим.


11. Қарз олувчи банк молиявий аҳволини, ликвидлилик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) кредит портфелини соғломлаштириш, хусусан, аввал берилган кредитларни (активларни) ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлаш ва муаммоли кредитлар (активлар) қолдиғини кескин қисқартириш борасидаги тадбирлар;

б) активлар ва пассивларнинг муддатлари ўртасидаги номутаносибликни кескин қисқартириш борасида кўриладиган қатъий чоралар;

в) банкнинг молиявий фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа зарур чора-тадбирлар.


12. Марказий банкнинг Кредит қўмитаси қарз олувчи банкка таъминотсиз кредит бериш ёки бермаслик тўғрисида бир банк иш куни давомида қарор қабул қилади.


13. Марказий банкнинг Кредит қўмитаси томонидан таъминотсиз кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Кредит қўмитаси қарорида кредит шартномасини тузиш ҳамда таъминотсиз кредит ажратиш санаси, кредит суммаси ва фоиз ставкаси белгиланади.


14. Кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган санада таъминотсиз кредит маблағлари қарз олувчи банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағига ўтказиб берилади.


15. Марказий банкнинг Кредит қўмитаси таъминотсиз кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда бу ҳақда қарз олувчи банкни бир банк иш куни ичида хабардор қилади.



3-БОБ. ҚАРЗДОР БАНККА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


16. Қарздор банк таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида қуйида келтирилган шартларни бир вақтнинг ўзида бажарган тақдирда унга кредит (факторинг, лизинг) ажратиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширишга йўл қўйилади:

а) кредит қўйилмалари қолдиғини кредит шартномаси имзоланган кун ҳолатидагига нисбатан оширмаслик;

б) таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида лаҳзали ликвидлилик коэффициентини кетма-кет уч марта Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан камайиб кетишига йўл қўймаслик;

в) қарздор банкнинг молиявий аҳволини, шу жумладан ликвидлилик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ижро этишда ижобий томонга сезиларли ўзгаришнинг юзага келиши.


17. Қарздор банкнинг таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида мазкур Низомнинг 16-бандида кўзда тутилган операциялардан ташқари барча актив операциялари тўхтатилади.



4-БОБ. ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


18. Таъминотсиз кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар қарздор банк томонидан кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилиши лозим.


19. Қарздор банк таъминотсиз кредитни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман қайтариши мумкин. Бунда таъминотсиз кредитлар бўйича фоизлар фақат кредитдан фойдаланилган давр учун ҳисобланади ва тўланади.


20. Марказий банк мижозларнинг тўлов ҳужжатларини узлуксиз ижросини таъминламаган ва таъминотсиз кредитни қайтаришга доир ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган қарздор банкка нисбатан васийлик ўрнатишга ҳақли.


21. Қарздор банкка васийлик қилиш Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги Низомда (рўйхат рақами 570, 1998 йил 19 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Марказий банк томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни беришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА


Қарздор банкнинг таъминотсиз кредитлари

максимал миқдорининг ҳисоб-китоби учун қабул

қилинадиган миллий валютадаги ҳисобварақлар

РЎЙХАТИ


Т/р

Талаб қилиб олингунча мажбуриятлар


Баланс ҳисобварақлари




А



Б


1.

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар


20200

2.

Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари


21002, 21008

3.

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


22402, 22403, 22405, 22406, 22476

4.

Мижозларнинг бошқа депозитлари


22600 минус 22602, 22628

5.

Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари


23100

6.

Клиринг трансакциялари


23200 минус 23206

7.

Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари


23400 минус 17500

8.

Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум


23500 минус 17400

9.

Бошқа мажбуриятлар


29800 минус 29822, 29826, 29830, 29842, 29846





Низомга

2-ИЛОВА



Таъминотсиз кредит олиш тўғрисида

АРИЗА

__________-сон

20__ йил "___" _____________

        


(қарз олувчи банкнинг номи)


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказидаги вакиллик ҳисобварағининг рақами

    

    

     

Юридик манзил:


телефон: _____________________ факс: _________________________


20___ йилнинг "___" ________дан 20___ йилнинг "___" ___________гача йиллик _______ фоиз ставкаси бўйича

сўм

(сумма рақамларда ва сўз билан ёзилади)


миқдорида таъминотсиз кредити беришингизни сўраймиз.


Кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2891, 2017 йил 20 июнь) талабларига риоя этилганлигини тасдиқлайман.

Банкнинг

ваколатли шахси





(имзо)


(Ф.И.О.)

                         М.Ў.

Марказий банк

томонидан тўлдирилади


     

-сон


(аризанинг қайд рақами)


Ариза келиб тушган сана 20__ йил "___" _____________



Ҳужжатларни қабул

қилувчи шахс





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 560-модда
































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск