Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Законодательство РУз / Налоги. Обязательные платежи / Утратившие силу акты налогового законодательства с 2008 года / Другие виды обязательных платежей /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2017 й. 402-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарор билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2017 й.

N 402



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ 533-СОН

ҚАРОР БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ДАВЛАТ БОЖИ

СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқлаган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 72-бандига мувофиқ, давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш, фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 июндаги

402-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги

533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи

ставкаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "кассация" деган сўз "аппеляция, кассация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) "а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан:

- даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда

";

в) "а-1" ва "а-2" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) "ж" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

ж) судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан


- даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса - ушбу банднинг "а" кичик бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида

".

    





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 июндаги

402-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 18 майдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 37-модда) илова 1-бандининг "б" кичик банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони) 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илова 1-банди "а" кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 547-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 110-модда


































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск