Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2017 й. 302-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 майдаги

302-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси

ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-техник фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган маблағларни жамлайди.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган хорижий валютадаги депозит ҳисоб рақамларига (ғазначилик ижроси билан қамраб олингандан сўнг - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилигида хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи Давлат тилида ёзилган муҳрга эга.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида мамлакатда илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий-ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илғор илмий тадқиқотлар ва изланиш ишларини олиб бориш учун танлов асосидаги, мутлақо янги типдаги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ташкил этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини чет элда рўйхатдан ўтказиш (патентлаш) харажатларини қоплаш;

давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш учун маблағлар ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи илмий электрон маълумотлар базасидан эркин фойдаланишлари учун талаб этиладиган харажатларни қоплаш;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда, шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий тажриба стажировкаларини молиялаштириш.


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилмаган илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий-техник фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг Жамғарма томонидан молиялаштирилиши Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ВА МАНБАЛАРИ


6. Жамғарма маблағлари қуйидаги асосий манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига патент божлари, йиғимлар ва бошқа солиқ тоифасига кирмайдиган тўловлардан келиб тушган валюта маблағларининг 90 фоизи;

халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хорижий шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг валюта маблағлари Жамғарманинг ҳисоб рақамига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ўтказилади (валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида).

Халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ҳамда кредитлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар тегишли ҳисоб рақамларга, шу жумладан Жамғарманинг ғазна ҳисоб рақамларига тушади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


8. Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.


9. Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси:

ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози параметрларини, шунингдек Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар бўйича ҳисоботни тасдиқлайди;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий тадқиқотларнинг тасдиқланган устувор йўналишларига мувофиқ илмий лабораторияларни барпо қилиш бўйича лойиҳалар танловларини ўтказиш тартибини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) таклифлари асосида давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини чет элда рўйхатдан ўтказиш (патентлаш) рўйхатини тасдиқлайди;

давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий муассасалар ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини қўшимча жиҳозлаш, замонавий илмий асбоб-ускуналар билан янгилаш, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартибини белгилайди;

етакчи хорижий илмий электрон маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш учун талаб этиладиган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутган ҳолда Агентлик таклифлари асосида ушбу маълумотлар базаси рўйхатини тасдиқлайди;

қисқа муддатли илмий тажриба орттиришдан ўтиш, шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганиш мақсадида ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга юбориш учун танловлар ўтказиш тартибини белгилайди;

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясининг штат жадвалини ва уни сақлаб туриш харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилишда кўмаклашади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифалар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилади;

Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Агентлик ва Жамғарма фаолияти устидан назорат қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади ва у жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради.

Жамғарманинг Ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


11. Жамғарманинг Ижро этувчи директори:

Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ҳамда ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун жавоб беради;

Жамғармага ходимларни ишга қабул қилади ва лавозимларидан озод қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, бошқа ташкилотларда, шу жумладан хорижий давлатларда ҳамда халқаро ташкилотларда Жамғарма номидан вакиллик қилади ва унинг манфаатларини ифодалайди;

Жамғарма фаолияти бўйича юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;

штат жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма аппарати ходимларини сақлаб туриш харажатлари сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига тақдим қилади;

Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;

Жамғарма номидан даъволар тақдим этади;

Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

ушбу Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.


12. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туриш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


13. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

Агентлик билан биргаликда Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йиллик прогноз параметрларини, шунингдек уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботни Давлат комиссиясига тақдим этиш учун тайёрлаш;

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси штат жадвалини ва уни сақлаб туриш учун харажатлар сметасини тузиш;

давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларни ташкил этиш, илмий лабораторияларни жиҳозлаш, замонавий илмий ускуналар билан қўшимча янгилаш ва зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини молиялаштиришни ташкил этиш;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлари)ни чет элда рўйхатга олиш бўйича харажатларни қоплашни таъминлаш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш бўйича харажатларини тўлашни таъминлаш;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда, шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик ускуналарда ишлаш усулларини ўзлаштириши учун, қисқа муддатли илмий тажриба орттиришини молиялаштиришни ташкил этиш;

Жамғарма маблағларини банк депозитларига жойлаштириш йўли билан уларни бошқариш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш.


14. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Агентлик билан биргаликда ҳар йили 1 декабргача Жамғарманинг келгуси календарь йилга даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларини ишлаб чиқади ва Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун тақдим этади.


15. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари Давлат комиссияси томонидан ҳар йили 25 декабргача тасдиқланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


16. Жамғарма маблағларидан Давлат комиссиясининг:

илмий лабораториялар ташкил этиш, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ва зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳаларни белгиланган тартибда ўтказилган танлов асосида саралаш, шунингдек ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларига, шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик ускуналарда ишлаш услубларини ўзлаштириш учун, қисқа муддатли илмий тажриба орттиришдан ўтишга танлаб олиш якунлари;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектлари (патентлари)га ҳуқуқларни чет элда рўйхатга олиш учун уларнинг рўйхатини, шунингдек эркин фойдаланишни таъминлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланадиган етакчи хорижий электрон илмий маълумотлар базалари рўйхатини тасдиқлаш;

белгиланган тартибда Жамғарма харажатлар сметасини тасдиқлаш бўйича қарорлари асосида фойдаланилади.


17. Принципиал жиҳатдан янги, замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни сотиб олиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ва зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан таъминлашни ташкил этиш учун:

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, "Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамияти ва буюртманома берган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;

"Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамияти белгиланган тартибда ўтказилган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни танлаш асосида улар билан товар етказиб беришга (шу жумладан зарурият бўлганида товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа ўзига хос ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади, шунингдек хорижий валютада молиялаштиришни очиш учун Жамғармага буюртманома беради;

"Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамиятидан товарни қабул қилиб олиш буюртманомани берган тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан бепул асосда амалга оширилади.

Бунда товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига "Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилади.


18. Бепул асосда олинган илмий ускуна, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъулият тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юкланади.


19. Харажатларни тўлаш:

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон маълумотлар илмий базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш бўйича харажатлар Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш тўғрисида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда қисқа муддатли илмий тажриба орттиришлари бўйича харажатлар Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, Агентлик, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома асосида илмий тажриба орттириш шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни чет элда рўйхатга олиш харажатлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманомани берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.


20. Жамғарманинг жорий йил якунлари бўйича қолган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга кўчирилади.



6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


21. Жамғарма маблағларининг тушиши ва ундан фойдаланишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисоботларни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.


22. Жамғарманинг Ижрочи директори қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказади ва оммавий ахборот воситаларида ҳисобот эълон қилади.


23. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


24. Жамғарма маблағларидан Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ мақсадли фойдаланиш учун масъулият Жамғарманинг Ижрочи директори зиммасига юкланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Жамғармани тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 395-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 78-модда
































Время: 0.0106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск