Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2017 й. 329-сон "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2017 й.

N 329



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ

ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорида белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлашни, олимпия захиралари коллежларининг, спорт мактабларининг (кейинги ўринларда спорт-таълим муассасалари деб аталади) раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан сабоқ беришнинг инновацион методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган чуқур илмий-тадқиқотлар ўтказиш;

халқаро илғор тажрибадан фойдаланиш, шунингдек юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига шартнома асосида жалб этган ҳолда спорт-таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

тренер-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан болалар тренерларини тайёрлаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашадиган профессионал спортчилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тайёрловчи спорт-таълим муассасаларининг барча турлари фаолиятига методик раҳбарликни таъминлаш, тренер кадрларнинг профессионал кўникмаси ва лаёқатини тадрижий ривожлантириш сифати ва баҳосини тизимли равишда таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш.


4. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, жумладан мақсадли грантлар;

тадбиркорлик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказнинг фаолияти ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

Марказга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни юқори малакали мутахассис-амалиётчилар, профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Марказ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилига жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2018 йилда ва кейинги йилларда Марказ моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, унинг бинолари ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини якунлаш, замонавий ускуналар ва мебеллар, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг капитал қўйилмалар лимитлари доирасида маблағлар ажратилишини таъминласинлар.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 609-модда) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 майдаги

329-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича

мутахассисларни илмий-методик таъминлаш,

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор

1 (1)


Илмий-методик кенгаш

































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1 (1)



Директорнинг илмий-методик

ишлар бўйича ўринбосари

1 (1)



Молия-иқтисодиёт бўлими

3 (2)




































Кадрлар бўйича инспектор

1 (1)

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш ва мониторинги бўлими

5 (1)



Ўқув-машғулот жараёнини илмий ахборот билан таъминлаш ҳамда илмий-методика бўлими

3 (1)


















Юрисконсульт

1 (1)
































Кафедралар*



Халқаро тажрибани ўрганиш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий этиш бўлими

2 (1)



Девонхона ва архив

2 (1)


































Хўжалик бўлими*

1 (1)






























Ахборот-ресурс маркази

1 (1)




























          

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 22 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари - 13 штат бирлиги.


*) Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

Марказга илмий жамоалар (гуруҳлар) ташкил этиш учун мамлакатимиз ва чет эл мутахассис-амалиётчиларини, тренерлар ва спортчиларни, илмий, таълим ва спорт муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 майдаги

329-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги

347-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия

ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия захиралари коллежларининг, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг" сўзлари "олимпия захиралари коллежларининг, спорт мактабларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни олий таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртманомалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 15 - 20 кишини ташкил этган академик гуруҳларда ташкил этилади.

Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 майдаги

329-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш тўғрисида" 2014 йил 2 декабрдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 580-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 13 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 9-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 433-модда




































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск