ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2017 й. 385-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2017 й.

N 385



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 июндаги

385-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг 1-банди олтинчи хатбошидаги "балоғатга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари" сўзлари "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия" сўзлари "Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 201-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомнинг 5-бандидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар" сўзлари "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди учинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга" сўзлари "вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомда:


а) 56-банднинг биринчи хатбошидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар" сўзлари "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 61-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия" сўзлари "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 июндаги

385-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида" 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й. 9-сон, 60-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й. 2-сон, 13-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й. 6-7-сон, 35-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й. 3-сон, 12-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 17 январдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й. 1-сон, 4-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 32-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 28-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 28-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 539-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 103-модда









































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск