ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2017 й. 429-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2017 й.

N 429



ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН    ЎЗБЕКИСТОН    РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 июндаги

429-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:


а) "в" кичик банднинг иккинчи хатбошидаги "алоқа ташкилотлари" сўзлари "пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "г" кичик банднинг олтинчи хатбошидаги "O`ZBEKISTON POCНTASI" АЖ" сўзлари "Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 591-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 121-модда













































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск