ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2017 й. 390-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2017 й.

N 390



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "МОДДИЙ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ ВА УЛАРГА

ТУТАШ ҲУДУДЛАРНИ УЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА ЗАРУР ҲОЛАТДА САҚЛАШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ОЛГАН ҲОЛДА ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 2014 ЙИЛ 6 МАРТДАГИ 53-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартибини соддалаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 22-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июндаги

390-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос

объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни

ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича

инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-иловада:


а) илова белгисидаги "1-илова" сўзлари "Илова" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси;

танлов комиссияси - мазкур Низомнинг 36-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун ишчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссия;

диний объектлар - доимий ва даврий равишда диний урф-одатлар ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектлар (диний таълим муассасалари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар)";

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3 - 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатларига (кейинги ўринларда рўйхатлар деб аталади) киритилган объектлар ижарага берилиши мумкин.

4. Рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома) нусхалари;

объектни инвестиция мажбурияти билан ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати;

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

тегишли ҳисоб-китоб асосида инвестиция мажбуриятларининг таклиф этиладиган энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ёзма ижобий хулосаси - диний объектлар учун.

Ишчи орган, зарур ҳолларда, тақдим этилган рўйхатга киритилган объектлар ҳолати ва ҳужжатларни малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиши мумкин.

5. Рўйхатлар ишчи орган томонидан малакали мутахассис ва экспертлар жалб этилган ҳолда кўриб чиқилиб, тасдиқланади ёки мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаса ва (ёки) ишончли бўлмаса тегишли асослар кўрсатилган ҳолда тасдиқлаш рад этилади.

6. Ишчи орган рўйхат тасдиқлангандан кейин уни объектларни ижарага бериш шартлари билан бирга ижарага берувчига юборади";


г) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги, 14-банднинг олтинчи хатбошидаги, 17 - 23, 29-бандлардаги, V бобнинг номидаги, 39-банднинг еттинчи хатбошидаги "Ҳукумат" сўзи "танлов" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 13-банддаги "Давлат рақобат" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) қуйидаги мазмундаги 14-1-банд қўшилсин:

"14-1. Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Танлов комиссияси таркибига ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек диний объектлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари киритилади.

Танлов комиссиясига, қоида тариқасида, танлов объекти жойлашган ҳудуд бўйича ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий органлари вакиллари киритилади.

Танлов предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари, реставрация-тиклаш бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Танлов комиссияси таркибида ишчи орган вакиллари сони танлов комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак";


ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Ишчи орган ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни уларнинг эълонда назарда тутилган танлов шартларига мувофиқлиги юзасидан ўн иш куни мобайнида ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди.

Танлов комиссияси мажлисини чақиради ва унга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун киритади";


з) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Моддий маданий мерос объекти ва унга туташ ҳудуд инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда ижарага бериш бўйича танловга қўйилгандан кейин бир ой мобайнида қизиқиш бўлмаган ва танлов бўлиб ўтмаганлиги эътироф этилган тақдирда ижарага берувчи уни ишчи орган томонидан белгиланган шартларда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш (оммавий оферта) йўли билан ижарага берилиши тўғрисида матбуотда эълон беради";


и) 26-банддаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 27-бандда:

олтинчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 28-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Ижарага бериладиган объектлар ҳисобини юритиш мақсадида ижарага берувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин реестрга ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар бирига ҳисобга олиш ёзувининг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисида белги қўяди, уни муҳр билан тасдиқлайди.

Тўрт нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан ишчи органга, ижарага олувчига, балансда сақловчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади";


н) 32-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ҳукумат" сўзи "танлов" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг" сўзлари "ишчи органнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Танлов комиссияси юкланган вазифаларга мувофиқ:

ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги тамойиллари асосида танлов иштирокчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратади;

объектларни ижарага бериш учун талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлайди.

37. Ишчи орган:

ижарага берилаётган объектларда реставрация-тиклаш ишларини бажариш бўйича ҳисоб-китобларини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Танлов комиссиясига танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловларнинг тартиби ва шартлари тўғрисида таклифлар киритади;

улар бўйича ижарага бериш тўғрисида танлов комиссиясининг қарори қабул қилинган объектларни зарур ҳолатда сақлаш, уларнинг сақланиши ва ободончилиги бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этади;

талабгорларнинг сўрови бўйича уларга ижарага берилаётган объект, унинг тавсифи ва у билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан танишиш имкониятини беради;

давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни олади;

танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаради;

танлов комиссияси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этади;

мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган объектнинг ижараси тўғрисидаги эълонда кўрсатиладиган маълумотларни ҳар бир объект бўйича индивидуал тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади";


п) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

объектлар, боғлар, истироҳат боғлари, иншоотлар, санъат асарлари, тарихий-бадиий аҳамиятга эга бўлган буюмларни зарур тарзда сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича режимга риоя қилинишини ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш;

объектдан фақат ижара шартномасида белгиланган мақсадда фойдаланиш;

объектга нисбатан ижарага олувчининг муҳофаза мажбуриятини бажариш;

объектга зарур тарзда қараш, уни тиклаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни бажариш;

белгиланган миқдорларда ва муддатларда қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини бажариш;

объектнинг ҳолати ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги даврий ахборотни ижара шартномасида назарда тутилган муддатларда ишчи органга тақдим этиш;

объектда реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш, шунингдек ушбу ишлар якунида назорат ўлчови ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қоплашини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг кўпи билан 3 фоизи миқдорида инобатга олиш;

ишчи органнинг ҳудудий органлари билан объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш бўйича илмий-техник назоратчи тайинлаш бўйича шартнома расмийлаштириш;

давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари нормаларига зид бўлмаган талабларини бажариш;

муҳофаза тахтачасини ўз ҳисобидан ўрнатиш ва/ёки янгилаш.

Ижарага олувчига шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин";


р) илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Моддий маданий мерос объектларини

ва уларга туташ ҳудудларни уларни

ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш

бўйича инвестиция мажбуриятлари

олган ҳолда ижарага бериш

тартиби тўғрисида низомга

ИЛОВА



Моддий маданий мерос объектларини ва уларга

туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари

олинган ҳолда ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари
































I босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


        

Рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома) нусхалари;

объектни инвестиция мажбурияти билан ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати;

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

тегишли ҳисоб-китоб асосида инвестиция мажбуриятларининг таклиф этиладиган энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ёзма ижобий хулосаси - диний объектлар учун.

        


заруратга қараб











































































V





















II босқич

Ишчи орган


       

1. Объектлар рўйхатлари ва зарур ҳужжатларни қабул қилади, малакали мутахассис ва экспертларни жалб этган ҳолда кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёки тегишли асосларни кўрсатган ҳолда рад этади.


2. Ишчи орган томонидан тасдиқланган рўйхатларни ва объектларни ижарага бериш шартларини Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ижара марказига (кейиги ўринларда ижарага берувчи деб аталади) беради.

         


1) 10 иш куни мобайнида





2) 2 иш куни мобайнида



















































V





















III босқич

Ижарага берувчи


1. Рўйхатларни оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда эълон қилади.

2. Талабгорларни танловда қатнашиш учун буюртмаларни қабул қилади.

3. Тушган буюртмаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни ишчи органга беради.

     


1) 5 иш куни мобайнида




2) 1 ой мобайнида




3) 3 иш куни мобайнида















































V





















IV босқич

Ишчи орган


    

1. Ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди.


2. Танловни ўтказади ва ҳужжатларни расмийлаштиради.


3. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича қарорни ижарага берувчига юборади.

     


1) 10 иш куни мобайнида




2) 15 иш куни мобайнида




3) 1 иш куни мобайнида















































V





















V босқич

Ижарага берувчи


       

1. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича қарор асосида манфаатдор томонлар иштирокида тегишли объектнинг ижара шартномаси тузилишини таъминлайди.


2. Ижара шартномаси тузилгандан кейин белгиланган тартибда реестрга ёзувни киритади.

      


1) 5 иш куни мобайнида




2) бир кун муддатда







".

3. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июндаги

390-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори)" 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда) 1-иловасининг 20-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 1-иловаси 53-бандининг "б" кичик банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 542-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 105-модда






































Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск