ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Тошкент шаҳридаги туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР Президентининг 06.06.2017 й. ПҚ-3039-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги туман марказий кўп

тармоқли поликлиникаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тошкент шаҳридаги туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси (кейинги ўринларда ТМКТП деб аталади) туман аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ва ихтисослаштирилган даволаш-профилактика, консультация-диагностика ёрдами кўрсатиш учун мўлжалланган муассаса ҳисобланади.


2. ТМКТП Тошкент шаҳри туман тиббиёт бирлашмаси тузилмасига киради ҳамда давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


3. ТМКТП туман аҳолисига амбулатория-поликлиника ёрдами ташкил этиш ва кўрсатиш бўйича тиббий-санитария муассасалари учун ташкилий-методик марказ ҳисобланади.


4. ТМКТПга бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун ҳудудий хусусиятларни ва аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда аҳоли бириктирилиши мумкин.

Аҳоли бириктирилган ТМКТПга профилактика ва патронаж ишлари сифатини ошириш учун махсус автотранспорт ажратилади.


5. ТМКТП ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. ТМКТПнинг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар ТМКТПнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳолига энг кўп учрайдиган касалликларни профилактика қилиш ва даволаш бўйича ҳам алоҳида беморлар, ҳам бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш;

аҳолига малакали бирламчи, биринчи навбатда, касалликларни профилактика қилиш масалаларида тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган шахслар ҳамда ўзгалар ёрдамига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида мунтазам патронаж ишларини амалга ошириш;

оилада тиббий маданиятни ошириш ва ҳар бир кишининг ўз саломатлиги ва ўзининг болалари саломатлиги учун масъулиятини оширишга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;

аҳоли ўртасида баркамол соғлом авлодни тарбиялашга, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий этика ва деонтология, санитария-гигиена кўникмалари, оқилона овқатланиш қоидаларига риоя этишга, туғма патология ва ирсий касалликларни камайтиришга йўналтирилган профилактика тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

миллий календарга биноан профилактика эмлашларини ўтказиш йўли билан бошқариладиган инфеюхиялар ва уларнинг асоратларини профилактика қилиш;

юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий этиш йўли билан аҳоли ўртасида касалликка учрашни, ногиронликни ва барвақт ўлимни профилактика қилиш;

малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, клиник, биокимёвий лаборатория ва инструментал тадқиқотлар ўтказиб аҳолининг бевосита яшаш жойларида профилактик тиббий кўриклар ташкил этиш йўли билан касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сурункали касалликларга айланиб кетишига йўл қўймаслик;

кеча-кундуз фаолият кўрсатадиган мобил, диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ яхши жиҳозланган тез тиббий ёрдам кичик станциясидан фойдаланган ҳолда шифохонага ётқизишдан олдинги тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек сурункали касалликларга чалинган беморларнинг мунтазам кузатиб турилишини, соғломлаштирилишини ва реабилитация қилинишини таъминлаш;

юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар тўғрисида тегишли хизматларни ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни, бириктирилган участкани ва уй хўжаликларини санитария жиҳатидан хотиржамлиги юзасидан умумий назоратни амалга ошириш, юқумли касалликлар ўчоқларида обсервация тадбирларини ўтказиш, аҳолини хавфли эпидемик вазият тўғрисида огоҳлантириш;

аҳолига амбулатория-поликлиника ёрдами кўрсатишни ташкил этишда оилавий поликлиникаларга ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш.


7. ТМКТП ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида туғруқ ёшидаги аёллар ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган шахслар ҳамда ўзгалар ёрдамига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида мунтазам ва тизимли патронаж ишларини амалга ошириш;

репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, хавфсиз оналикни таъминлаш, кутилмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, контрацепция, этика, психология, оилавий ҳаётнинг ижтимоий ва бошқа жиҳатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;

соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти, юқумли касалликлар профилактикаси, кўкрак сути билан эмизиш, болалар саломатлигидаги салбий ўзгаришларнинг олдини олиш, уларни таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш, касбга йўналтириш масалалари бўйича санитария-тушунтириш ишларини олиб бориш;

соғломлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш ҳамда поликлиникага бириктирилган аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш;

миллий календарга биноан белгиланган муддатларда профилактика эмлашларини ўтказиш;

касалликларни барвақт аниқлаш, касалланишни ва унинг асоратларини камайтириш, ногиронликка чалинишни ва ўлимни камайтиришга доир комплекс профилактика тадбирларини ўтказиш;

тиббий (профилактика, бирламчи, даврий, чуқурлаштирилган) кўрикларнинг барча турларини ўтказиш;

сурункали касалликлари бор шахсларнинг, шу жумладан ижтимоий хизматлар тўпламини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифалари соғлиғи ҳолатини диспансерда кузатиб бориш, беморларга, шу жумладан онкология касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;

белгиланган стандартларга мувофиқ, мавжуд асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда лаборатория ва инструментал текширишлар ўтказиш;

беморларга тиббий консультациялар бериш, оғир ва нотипик ўтадиган ва кам учрайдиган касалликлар ҳолатларида стационар ва диспансер муассасаларида даволанишга юбориш;

хизмат кўрсатиладиган аҳолига шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган шифохонадан олдинги тиббий ёрдам кўрсатиш ва зарур ҳолатларда, белгиланган тартибда тиббиёт муассасаларига даволаниш учун жойлаштириш;

аҳоли ўртасида касалланиш, травматизм, ногиронлик, ўлимнинг олдини олиш ва уларни камайтириш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;

беморларни текшириш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича бошқа даволаш-профилактика муассасалари билан ворислик тамойилига риоя этиш;

беморларни ҳаёт учун хавфли ва бахтсиз ҳодисалар (травмалар, заҳарланиш, ҳайвонлар ва кемирувчилар, газандалар тишлаши, чақиши) ҳолатларида уларни шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш учун бошқа даволаш-профилактика муассасаларига ва ихтисослаштирилган муассасаларга юбориш;

меҳнатга лаёқати барқарор йўқотилган беморларни врачлик-маслаҳат комиссиясига (ВМКга) ва врачлик-меҳнат эксперт комиссиясига (ВМЭКга) белгиланган тартибда юбориш;

юқумли касалликлар, паразитар ва касб касалликлари, заҳарланишлар ва санитария-гигиена талабларининг аниқланган бузилишлари тўғрисида давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларни белгиланган тартибда хабардор қилиш;

бирламчи тиббий-санитария ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича тиббиёт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

даволаш-профилактика, санитария-маърифий реабилитация тиббий тадбирларни ва тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда оилавий поликлиникаларга методологик ёрдамни ташкил этиш;

Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникалардан юборилган беморларга юқори малакали мутахассислар, шу жумладан жалб этилган профессорлар, доцентлар, ассистентлар ва олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган марказлар ва илмий-тадқиқот институтлари ходимлари томонидан консультациялар бериш;

оилавий поликлиникаларда назарда тутилмаган, шу жумладан (биокимёвий, серологик, иммунологик, цитологик ва бошқа), лабораторияларда шунингдек инструментал (функционал диагностика, рентген ва бошқа) тадқиқотлар методларини амалга ошириш ёки диагноз қўйиш.



3-БОБ. ТМКТПнинг ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. ТМКТП ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олиб, юқори соғлиқни сақлаш органи билан келишган ҳолда ўзининг асосий фаолиятини режалаштириш;

ТМКТПга берилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;

ТМКТП ходимларининг малакасини ошириш;

фаолиятнинг қонун ҳужжатларига, ТМКТПнинг мақсадлари ва фаолияти предметига зид бўлмаган бошқа турларини амалга ошириш.

ТМКТП қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. ТМКТП қуйидагиларга мажбур:

аҳолини юқори малакали консультация ва тиббий даволаш-профилактика ёрдами билан таъминлаш;

поликлиникалар, шошилинч тиббий ёрдам хизмати ва стационар муассасалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

беморларни амбулаторияда қабул қилиш ва уларни уйига бориб кўриш;

беморлар ҳуқуқларига, шу жумладан уларнинг бемор тўғрисидаги тиббий маълумотларнинг махфийлиги ҳуқуқига риоя этиш;

ТМКТП биноларида зарур санитария-гигиена режимини, асептика ва антисептика қоидаларини, асбобларни ва материалларнинг гемоконтакт ва бошқа инфекциялардан профилактикасини таъминловчи стерилизация қилиш шарт- шароитларини сақлаб туриш;

қонун ҳужжатлари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилиш;

мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, аппаратлар ва мол-мулкнинг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ТМКТПнинг фаолиятига оид ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек уларнинг давлат сақловига белгиланган тартибда берилишини таъминлаш.


10. ТМКТП қуйидагилар учун жавоб беради:

туман оилавий поликлиникалари томонидан аҳолига амбулатория-поликлиника ёрдамини ташкил этиш;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш.


11. ТМКТП врачининг мажбуриятлари:

тақдим этилган ҳужжатларни, консультация олишга ва текширишга юборилган беморни пухта ўрганиш;

зарурат бўлганда, бошқа мутахассисларни жалб этган ҳолда, қўшимча текширув методларини, консилиумни ўтказиш;

диагноз қўйиш ва беморни келгусида даволаш тартибини белгилаш, диагноз қўйишда қийинчилик бўлган тақдирда беморни кейинчалик диагноз қўйиш ва даволашни аниқлаштириш учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига юбориш;

беморларни кўрсатмалар бўйича стационарда даволанишга юбориш.



4-БОБ. ТМКТП ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИ БОШҚАРИШ


12. ТМКТПга айни вақтда Тошкент шаҳри туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатория-поликлиника ёрдами бўйича ўринбосари ҳисобланадиган мудир раҳбарлик қилади.

ТМКТП мудири Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда туман тиббиёт бошқармаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


13. ТМКТП мудири белгиланган тартибда:

ТМКТП фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг ишларини ташкил этади ва оилавий поликлиникалар фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради;

Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармасига ҳисоботлар тақдим этади;

мутахассислар билан биргаликда халк депутатлари шахар Кенгаши сессияларида хисобот беради.


14. Аҳоли бириктирилган ТМКТПда асосий фаолиятни тегишли ихтисослик бўйича дипломга (сертификатга) эга бўлган мутахассислар ва патронаж ҳамширалари олиб борадилар.



5-БОБ. ТМКТПнинг МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


15. ТМКТПнинг молия-хўжалик фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Қуйидагилар ТМКТПни молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

поликлиниканинг жорий фаолиятини сақлаб туришга, унга юкланган вазифалар ва функцияларини бажариш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шунингдек поликлиниканинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хайрия эҳсонлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;

пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


17. Ҳисобот йили охирида ТМКТП ҳисоб рақамларида қолган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда улардан ТМКТПнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.



6-БОБ. ТМКТПнинг ҲИСОБ-КИТОБИ ВА ХИСОБОТИ


18. ТМКТП белгиланган тартибда, даврий асосда статистика ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини амалга оширади.


19. ТМКТП ўз фаолияти натижалари тўғрисида қонунчиликда бўлган муддатларда ҳисобот ва бошқа ахборотлар тақдим этади.


20. ТМКТПнинг мудири туман бўйича тиббий ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг юритилиши учун жавоб беради.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. ТМКТПни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 459-модда












































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск