ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Тошкент шаҳрининг бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам муассасалари ҳамда стационар тиббиёт ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 06.06.2017 й. ПҚ-3039 сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039 сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг бирламчи тиббиёт-санитария

ёрдами, тез тиббий ёрдам муассасалари ҳамда

стационар  тиббиёт  ташкилотларининг

ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш механизмини ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасаларининг Тошкент шаҳрида жойлашган тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда стационар тиббиёт ташкилотлари билан ўзаро алоқасини белгилайди.



2-БОБ. ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАР ҲУЗУРИДАГИ

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ПУНКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва аҳоли бириктирилган оилавий поликлиникалар ҳамда марказий туман кўп тармоқли поликлиникалари (кейинги ўринларда поликлиникалар деб аталади) ва бошқа тиббиёт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда интеграциялаштирилган тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида иш кунларида соат 8-00дан 20-00гача бўлган даврда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш ва поликлиникалар ҳузурида тез тиббий ёрдам бериш пунктлари ташкил этиш йўли билан кеча-кундуз режимида бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун иккита махсус автотранспорт воситаси ажратилади.


3. Оилавий поликлиникаларда чақирувга борувчи бригадалар ва бириктирилган махсус автотранспорт воситаси учун зарур шарт-шароитлар яратилади.


4. Махсус автотранспорт воситаси "Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш Бош бошқармасининг ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси корхонаси" давлат корхонаси томонидан ажратилади, корхона автотранспортни сақлаб туришни, унга техник ва сервис хизмати кўрсатишни таъминлайди.

Поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситаларига улар хизмат кўрсатадиган поликлиникаларнинг номи, телефон ракамлари ёзиб қўйилади.

Поликлиникалар ҳузурида тез тиббий ёрдам бериш пунктларида хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдамнинг чақирувга борувчи бригадалари тиббий ходимларини ажратиш Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станцияси томонидан таъминланади.


5. Тез тиббий ёрдам бригадаларининг махсус автотранспорт воситаси ҳаракатини назорат қилиш Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш станцияси ва туман кичик станциялари диспетчерлари томонидан таъминланади.

Поликлиника ҳузуридаги тез тиббий ёрдам пунктида чақирувларни рўйхатдан ўтказиш учун махсус хоналар ажратилади, улар чақирувларни қабул қилиш учун шароитлар билан таъминланади.


6. Поликлиника хизмат кўрсатадиган ҳудуд, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун бригадалар сони, бириктирилган аҳоли сонига боғлиқ ҳолда, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси қарори билан белгиланади.


7. Поликлиникалар ҳузуридаги тез тиббий ёрдамнинг чақирувга борувчи бригадаларини дори воситалари ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш белгиланган тартибда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази хузуридаги Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станцияси томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ, ТЕЗ

ТИББИЙ ЁРДАМ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ ТИББИЁТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


8. Зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббиёт ташкилотлар ўртасида ахборот алмашишни таъминлаш бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари ва тез тиббий ёрдам хизмати муассасалари ўртасида тез тиббий ёрдам чақирувларига хизмат кўрсатиш ахборотлари билан алмашиш схемасига мувофиқ таъминланади.


9. Тез тиббий ёрдам чақирувларини қабул қилиш Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам диспетчерлик станцияси томонидан амалга оширилади.


10. Шифохонага жойлаштиришни рад этган ёки тиббиёт ташкилотларига жойлаштирилган оғир беморлар тўғрисидаги ахборот оилавий шифокорга бириктирилган беморнинг аҳволини кейинчалик назорат қилиб боришни таъминлаш учун оилавий поликлиникага берилади.

11. Беморнинг аҳволидан келиб чиққан ҳолда, стационарда даволаш зарур бўлганда тез тиббий ёрдам хизмати уни жойлашиши бўйича тегишли тиббиёт ташкилотига олиб боради.


12. Чақирувга борувчи бригадалар ишларини ташкил этиш, чақирувларни бажариш натижалари, шунингдек тиббий ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларини юритиш, бажарилган ишлар тўғрисидаги ишончли ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш юзасидан масъулият Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясининг бош врачи зиммасига юкланади.



4-БОБ. АҲОЛИ ЎРТАСИДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ

ЁРДАМИ КЎРСАТИШ МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН

ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИНИ ВА ПАТРОНАЖ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


13. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун оилавий поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситасидан иш вақтида қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

оилавий поликлиника тиббиёт ходимини кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда беморнинг хонадонига олиб бориш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз кексаларга, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйига бориб ёрдам кўрсатиш, шунингдек тиббий ёрдам кўрсатиш, мутахассислар консилиумини ўтказиш, лаборатория тадқиқотлари учун материалларни бемор хонадонига олиб бориш ва инструментал текширувлар ўтказиш;

болаларга, ҳомиладор аёлларга фаол патронаж хизмати кўрсатиш, уйида стационар ташкил этиш;

беморларни, шу жумладан ҳомиладор аёлларни тегишли тиббиёт ташкилотларига олиб бориш.


14. Патронаж ва профилактика тадбирларининг ташкил этилиши поликлиника бош врачининг даволаш масалалари бўйича ўринбосари томонидан назорат қилинади.


15. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун хонадонга чақирувларга хизмат кўрсатишда дори воситалари, сарфлаш материаллари, тиббий буюмлар билан таъминлаш, стандарт формулярлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бош тиббий ҳамшира дори воситалари, тиббий сарфлаш материаллари билан таъминлаш учун масъул ҳисобланади.


16. Бажарилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тиббий ҳисобга олиш ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд этилади.


17. Тиббиёт ташкилотида даволанган беморнинг касаллик тарихидан кўчирма кейинчалик уни бириктирилган оилавий поликлиникага бериш учун уч кун муддатда тегишли туман марказий кўп тармоқли поликлиникасига топширилади.


18. Касаллик тарихидан кўчирма олингач, у беморнинг умумий ҳолатини динамик кузатиб бориш, стандартларга мувофиқ соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, зарурат бўлганда, беморнинг хонадонига вақти-вақти билан бориш учун оилавий шифокорга берилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


20. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 459-модда











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск