ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 321-В-6-сон, Молия вазирлигининг 91-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-32-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 27.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 05.07.2017 й. 2342-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2017 й.

N 2342-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.06.2017 й.

N 321-В-6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.06.2017 й.

N 91


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.06.2017 й.

N 2017-32


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш  тартиби  тўғрисидаги  йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "суд ижрочилари" деган сўзлар "давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "суд ижрочилари" ва "Суд ижрочилари" деган сўзлар тегишинча "давлат ижрочилари" ва "Давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "суд ижрочиларининг" деган сўзлар "давлат ижрочиларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "суд ижрочиларига" деган сўзлар "давлат ижрочиларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 11-банднинг олтинчи хатбошисидаги "суд департаменти органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 1-илова қуйидаги таҳрирдаги 18 ва 19-бандлар билан тўлдирилсин:

"18. 22634 - Табиий газдан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварақ.

19. 22636 - Электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварақ.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 629-модда




































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск