Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 05.07.2017 й. 171-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2017 й. 2420-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2017 й.

N 2420-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.07.2017 й.

N 171-мҳ


БУЙРУҒИ



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                  М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 44-банднинг иккинчи хатбошисидаги "арабча рақамлар" деган сўзлар "араб рақамлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 58-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 59-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 60-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 80-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса, бироқ қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса ва ушбу камчиликлар ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлганда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 2-1-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.".


6. 81-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлган лойиҳада йўл қўйилган қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермайдиган камчиликлар (агар мавжуд бўлса);";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, адлия бошқармасининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири (у бўлмаганда ҳуқуқий экспертизани амалга оширган шахс) томонидан имзоланади ва адлия бошқармасининг раҳбари ёки биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 4-1, 4-2 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.".


8. Йўриқномага 2 ва 3-иловалардаги "Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъба мудири:" деган сўзлар "Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 2-1 ва 4-2-иловалар билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-1-ИЛОВА



Намуна

М.Ў.

ТАСДИҚЛАЙМАН

Тошкент вилояти

адлия бошқармаси бошлиғи

__________ Л. Мусашайхов

             (имзо)

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини

ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2017 йил 17 март

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Тошкент вилояти Оққўрғон туман ҳокимининг "Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда, қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Ушбу қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса-да, унда қонунчилик техникаси қоидалари талаблари бузилган. Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 21-бандига асосан бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади. Бироқ, тақдим этилган лойиҳада 3-банддан кейин 5-банд кўрсатилган.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 11-бандига мувофиқ хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда лойиҳада қўлланилишига йўл қўйилмайди. Бироқ тақдим этилган лойиҳада "ООО" қисқартмаси қўлланилган.

Юқоридагиларга кўра, туман ҳокимининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича


ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оққўрғон туман ҳокимининг "Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилганлиги, қонунчилик техникаси қоидалари талабларига номувофиқлиги қайд этилсин.

Қарор лойиҳасининг бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши ва унинг иловасида қўлланилган "ООО" деган сўз "МЧЖ" деган сўз билан алмаштирилиши лозим.

Мазкур хулоса юзасидан тегишли хат маълумот учун туман ҳокимлигига юборилсин.


Юридик хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш ва методик

таъминлаш шўъбаси мудири".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-2-ИЛОВА



Намуна



2017 йил 17 март 12/1-356/11-сон

Оққўрғон туман ҳокими

О. Оллабергановга

          

Сизнинг 2017 йил 15 мартдаги

2/65-сон хатингизга


Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан "Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги Оққўрғон тумани ҳокимининг қарори лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса-да, унда қонунчилик техникаси қоидалари талаблари бузилганлиги билдирилади.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг қабул қилиниши лозим.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги ахборот тариқасида маълум қилинади.


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.



Бошқарма бошлиғи                                                 Л. Мусашайхов".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 630-модда

































Время: 0.1575
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск