Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Иқтисодиёт вазирлигининг 138-сон, Молия вазирлигининг 86-сон, Ташқи савдо вазирлигининг 2017/04-11-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-28-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 29.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 07.07.2017 й. 2436-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.07.2017 й.

N 2436-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2017 й.

N 138


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2017 й.

N 86


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2017 й.

N 2017/04-11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.06.2017 й.

N 01-02/8-28


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Б. Ходжаев

Ташқи савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

       





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


1. 27-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

27.

8429

(қуввати 200 от кучидан кам бўлган бошқа гусеницали бульдозерлар - 8429 11 009 0;

ковшининг ҳажми 5 метр кубдан кам бўлган бошқа фронтал бир ковшли юк ортувчилар - 8429 51 990 0,

ковши ҳажми 2 метр кубдан кам бўлган бошқа гусеницали экскаваторлар - 8429 52 100 9,

ковши ҳажми 5 метр кубдан кам бўлган бошқа тўлиқ айланма машиналар - 8429 52 900 0 дан ташқари)


Бурилмайдиган ва буриладиган ағдаргичли бульдозерлар, грейдерлар, режалаштирувчи ўзиюрар йўл катоклари

".

2. 82-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

82.

8704 10 102 0***,

8704 21 100 0,

8704 23 910 1,

8704 23 910 2,

8704 31 100 0

Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган 8705 (юк кўтариш қобилияти 25 тн гача бўлган автокранлардан ташқари ТИФ ТН коди 8705 10 009 0) Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган


Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари

".

3. Қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*** Экологик класс стандартлари қўлланилмайди.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 634-модда




































Время: 0.1447
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск