ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Маҳаллий бюджет /

Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.2017 й. 445-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 июндаги

445-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари

ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз

бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг

даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджет даромадлари кўрсаткичлари бажарилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларининг молия органлари ходимлари томонидан бажаришга доир вазифалари ва тартибини белгилайди.


2. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) томонидан мавжуд резервларни мобилизация қилиш бўйича ҳар куни ўтказиладиган мониторингни ҳисобга олган ҳолда бюджетни ижро этишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Давлат дастурларини барқарор молиялаштиришнинг муҳим омили сифатида маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтиришга йўналтирилган чораларни амалга ошириш таъминланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг малакали мутахассислари ҳар ойда жойларга борган ҳолда қўшимча резервларни аниқлаш ва шу асосда маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда, туман (шаҳар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикаси ва суръатларидан келиб чиқиб аниқлаштирилган прогнозларни шакллантиришда ва давлат солиқ хизмати органларига етказишда қатнашадилар.



2-БОБ. РЕЗЕРВЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА МАҲАЛЛИЙ

БЮДЖЕТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАР БАЗАСИНИ

КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ТУМАН МОЛИЯ

БЎЛИМЛАРИДА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Маҳаллий бюджет даромадлар қисмининг шаклланиши масалаларига мутасаддилик қилувчи молия бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳар ойда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг прогноз тушумларини ишлаб чиқариш динамикаси ва суръатларининг ўзгариши, янги ишлаб чиқариш қувватларининг очилиши ва солиқ тўловчилар сонини танқидий баҳолашга асосланган баҳолаш кўрсаткичлари тизимидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилади.


5. Молия бўлимлари маҳаллий бюджетнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқишда тушумларнинг аниқланган қўшимча манбаларини, шу жумладан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси маълумотлар базасида ҳисобда турмаган тадбиркорлик субъектларини, шунингдек солиқ солиш объектларини ҳам ҳисобга олади.


6. Молия бўлими раҳбари ойма-ой бўлинган маҳаллий бюджет прогноз параметрларини туман (шаҳар) ҳокимларига тасдиқлаш ва кейинчалик унинг ижросини таъминлаш учун туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига етказиш учун киритади.


7. Молия бўлими раҳбари ўз буйруғи билан ҳар бир ходимга 5 тадан кам бўлмаган даромадлар манбаини бириктиради ва ушбу манбалар бўйича туман молия бўлими ходими томонидан туман (шаҳар) молия бўлимлари ва туман давлат солиқ инспекциялари маълумотлар базаси бўйича мониторинг амалга оширилади.


8. Молия бўлимининг масъул ходими амалга оширилаётган мониторинг доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

молия органларининг маълумотлар базасини статистика органлари, Давлат хизматлари марказлари, ички ишлар туман бўлимлари ва нотариуслар, табиий газ ва электр энергияси етказиб берувчиларнинг маълумотлар базасини таққослаш орқали қатъий белгиланган солиқ тўловчилари - якка тартибдаги тадбиркорларни, шунингдек айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлайди;

жисмоний шахслар мол-мулкининг кадастр қийматини аниқлашнинг тўғрилигини ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органлари томонидан ер участкалари ва мол-мулкнинг тўлиқ ҳисобга олинганлигини текшириш орқали жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи тушумларининг тўлиқлигини ўрганади;

вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган солиқ тўловчиларнинг фаолиятини жойларга бориб ўрганишларда иштирок этади;

солиқ қарзини узиш учун мақсадли маршрутларни ишлаб чиқиш ва маблағларни кейинчалик бюджетга йўналтириш мақсадида юридик шахсларнинг солиқ қарздорлиги ҳолатини ўрганади;

товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборотларнинг, ишчилар сонининг, ўртача иш ҳақининг ва экспорт ҳажмининг тўлиқ ҳисобга олинишини кузатиб боради;

фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш ва шу орқали янги иш ўринлари яратилиши муносабати билан солиқ солинадиган базанинг ўзгаришини таҳлил қилади;

савдо комплекслари, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, автомобилларга ёнилғи қуйиш ва автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари фаолиятини, шунингдек давлат мулки бўйича энг кам ижара ҳақи ставкасининг тўғри қўлланишини ҳар куни (ҳар ҳафтада) таҳлил қилади.


9. Молия органларининг масъул ходимлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари амалга оширилиши мониторингини ҳам олиб боради. Мониторинг қилиш мақсадида молия бўлими раҳбари ўзининг буйруғи билан ҳар бир ходимга 10 тадан кам бўлмаган миқдорда ҳудудий дастурларни бириктиради.

Мониторинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари бажарилишини назорат қилиш орқали амалга оширилади.


10. Молия органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари мониторинг натижалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқланган қўшимча резервлар тўғрисида, алоҳида шакл бўйича ёзма ёки электрон тарзда ахборот тақдим этадилар. Айни бир вақтда давлат солиқ инспекцияларига солиқлар ва тўловлар манбалари бўйича аниқланган резервлар, солиқ солиш объектларида ҳисобга олинмаган солиқ тўловчилар, шунингдек давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар тўловларни ундириш ва ҳисобга қўйиш чораларини кўриш учун юборилади.

11. Олиб борилаётган мониторинг ва тизимли таҳлил натижалари асосида молия бўлими раҳбари томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига чоралар кўриш учун қуйидагилар бўйича таклифлар киритилади:

бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни камайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш бўйича;

туманлар бюджетларининг аниқлаштирилган прогноз параметрларининг сўзсиз ижросини таъминлаш ва манбалар бўйича тушумларни кўпайтиришнинг қўшимча резервларини аниқлаш бўйича;

мавжуд муаммоларни, ҳудудий дастурларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларидан орқада қолишларнинг ёки улар бажарилмаслигининг олдини олиш бўйича.


12. Молия бўлимининг масъул ходими ғазначилик бўлинмалари билан биргаликда:

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида бюджет ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорликни жисмоний шахслардан ундиришга кўмаклашади;

бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан назоратни амалга оширади.


13. Фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шунингдек янги корхоналарни ишга тушириш ва шу орқали янги иш ўринлари яратилиши муносабати билан солиқ солинадиган базанинг ўзгаришини тизимли таҳлил қилиш учун молия бўлимининг масъул ходими статистика органлари ҳамда иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари маълумотлари асосида янги ишга туширилган ва ишга тушириладиган корхоналар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг прогноз суммаларини ҳисоб-китоб қилади ва уларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборади.


14. Бозорлар даромади, савдо ва умумий овқатланиш товар айланмаси, автомобилларга ёнилғи қуйиш ва автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари тушуми, шунингдек давлат мулки бўйича энг кам ижара ҳақи ставкаси камайганда туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари давлат солиқ инспекцияси раҳбари билан биргаликда тушумлар камайиши сабабларини аниқлайди ва қўшимча тушумлар бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига таклиф киритади.


15. Фойдаланилган электроэнергия ва табиий газ динамикасини, шунингдек корхоналар томонидан олинган кредит ҳажмини уларнинг соф тушуми ва ишлаётган ходимлар сони билан таққослаш орқали фойдаланилган электроэнергия ва табиий газ динамикаси сақланиб қолган ҳолда соф тушум ҳажмини ва ходимлар сонини камайтириб кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати шаклланади.


16. Туман молия бўлими раҳбари юзага келган маҳаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтириш бўйича аниқланган резервлар тўғрисида маълумотларни умумлаштиради ва туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аниқланган резервларни маҳаллий бюджетга жалб қилиш учун оператив чоралар кўриш учун ҳар ҳафтада киритади.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ,

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ДАРОМАД БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ,

СУБВЕНЦИЯ ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ БОСҚИЧМА-

БОСҚИЧ СУБВЕНЦИЯДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ДАСТУРЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ ТАРТИБИ


17. Доимий мониторинг олиб бориш мақсадида туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари ўзининг буйруғи билан ҳар бир ходимга молия органининг масъул жавобгар ходими томонидан доимий мониторинг амалга ошириладиган камида 10 та ҳудудий лойиҳаларни бириктиради.


18. Молия бўлимларининг масъул ходимлари ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиши мониторингини қуйидагилар орқали амалга оширади:

лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушумини таҳлил қилиш;

бўш турган объектлар хатловини ўтказиш ва туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган корхоналар бўйича хулосалар тақдим этиш;

зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналар ва ишламаётган корхоналарнинг иқтисодий ҳолатини ўрганиш ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


19. Мониторинг натижалари бўйича бажарилиши орқада қолаётган ёки тармоқ жадваллари бажарилмаётган лойиҳалар бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таҳлилий маълумот ва таклиф тақдим этилади.



4-БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ ВА БАЖАРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИ ТАРТИБИ


20. Мониторинг мақсадида туман (шаҳар) молия бўлими ва ғазначилик бўлимлари раҳбарлари ўзларининг буйруқлари билан ҳар бир масъул ходимига молия органи ва ғазначилик бўлимларининг масъул ходими томонидан доимий мониторинг амалга ошириладиган камида 10 та бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларини бириктиради.


21. Маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми бўйича молия бўлими раҳбарининг ўринбосари ва ғазначилик бўлинмаси раҳбари тегишли бюджет параметрларининг сўзсиз бажарилишини, маҳаллий бюджетлар харажатларининг сифатли режалаштирилишини ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлайди.


22. Молия бўлимларининг ва ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари:

бюджет ташкилотлари томонидан иш ҳақини, ягона ижтимоий тўловни тўлашга ўз вақтида буюртма тақдим этилишини таъминлайдилар;

бюджет ташкилотлари харажатларини бюджет ташкилотлари фаолиятини масофавий ва жойига бориб ўрганиш орқали ҳар кунлик мониторингни амалга оширадилар;

бюджет ташкилотларининг тармоқ, контингент, штатлар жадвали ва молиявий ҳисоботлари кўрсаткичларини таҳлил қилади ва кам самарали харажатларни оптимиллаштиришни амалга оширадилар;

бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализациясидан даромадлар тушумини таҳлил қиладилар;

мол-мулкни, бўш турган жойлар, бинолар ва вақтинча фойдаланилмаётган қурилмалар ва асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушумларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини жойларга бориб ўрганадилар;

қўшимча молиялаштиришга ва ўзини ўзи молиялаштиришга ўтган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадлари тўғри шакллантирилганлигини таҳлил қиладилар;

коммунал хизматларини ҳисоблаш асбоблари мавжудлигини хатловдан ўтказиш, шунингдек бюджет ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан солиштирма далолатномалар мавжудлигини, харажатларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ўрганиш орқали бюджет ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик қарздорликнинг ошишини бартараф этадилар.


23. Молия бўлимлари ва ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари амалга оширилган ишлар натижалари бўйича бюджет ташкилотлари раҳбарлари номига тегишли чоралар кўриш учун тақдимнома тайёрлайдилар.


24. Молия бўлими раҳбари ҳар ойда маҳаллий бюджетлар харажатларининг ижроси ва шакллантирилиши мониторинги натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига тегишли таклифлар, шу жумладан бюджет ташкилотларининг бўш турган ва вақтинча фойдаланилмаётган объектлари бўйича кейинчалик уларни хўжалик юритувчи субъектларга ижарага бериш учун маълумотлар тақдим этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 614-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 125-модда











































Время: 0.1899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск