Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й. 467-сон "Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2017 й.

N 467



АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ҚУРИШДА

ШАҲАРСОЗЛИК ВА ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА, ШУНИНГДЕК ТАДБИРКОРЛИК

МАҚСАДЛАРИ УЧУН ЕР АЖРАТИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштириш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашдаги асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли пунктларида ва қишлоқлараро ҳудудларда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан иморатлар қурилиши учун ер участкаларининг тегишли рухсат бериш ҳужжатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан берилишининг олдини олиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ўзбошимчалик билан иморатни қуришга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли пунктларини қуришда уларнинг бош режалари қўпол равишда бузилганлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни сусайтирганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилишини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 623-модда

























































Время: 0.1325
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск