Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2017 й. ПҚ-3096-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

27.06.2017 й.

N ПҚ-3096



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни мақсадли молиялаштиришнинг принципиал янги механизмини жорий этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда - Жамғарма кенгаши) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 16 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жамғармага молиявий операциялар ўтказиш учун бир ҳафта муддатда миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақлари очиш тавсия этилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини молиялаштириш;

давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;

уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликлар, нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга, шунингдек уруғлик чигитни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга тўланадиган устама маблағлари харажатларини қоплаш;

жалб қилинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;

ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий қилиш мақсадида ўрганиш;

Департамент фаолиятини таъминлаш харажатларини молиялаштириш.

7. Қуйидагилар Жамғарманинг агентлари этиб белгилансин:

пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш, шунингдек, замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш бўйича молия агенти - "Агробанк" акциядорлик тижорат банки;

пахта хомашёсини харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича тижорат агенти - "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти;

ғаллани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича тижорат агенти - "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси;

замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича тижорат агенти - "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти, "Ўзмашлизинг" масъулияти чекланган жамияти.

8. Қуйидагилар:

молия агенти "Агробанк" АТБга - махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақлар орқали давлат хариди учун етказиб бериладиган маҳсулотларга, шу жумладан замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, Жамғарманинг мақсадли маблағларини ва тегишли комиссия тўловларини белгиланган муддатларда қайтарилиши юзасидан назорат ўрнатиш;

Жамғармага - давлат хариди учун пахта ва ғалланинг умумий ҳажми бўйича, шунингдек, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича тижорат агентлари билан Бош битим тузиш;

тижорат агентларига - Жамғарма номидан ҳамда у билан келишилган ҳолда, маҳсулот харид қилишда, контрактация шартномаларини ўз вақтида тузиш, харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини қилиш, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлашда белгиланган стандартларга риоя этилиши, шунингдек, замонавий, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қишлоқ хўжалиги техникасининг имтиёзли лизинг шартларида етказиб берилиши доирасида назоратни таъминлаш юклансин.


9. Департамент Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 5а-уй манзилида жойлаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Департаментни Ҳукумат алоқа ва шаҳар алоқаси воситалари билан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июндаги

ПҚ-3096-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши

ТАРКИБИ

         

Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Жамғарма кенгаши раиси


Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Жамғарма кенгаши раисининг ўринбосари


Отажонов Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Хўжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири


Юсупов Б.Т

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири


Хаитов А.А.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Ходжаев С.С.

-

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси


Мирзаев Ш.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Жамғарма кенгаши котиби


         

Изоҳ: Жамғарма кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июндаги

ПҚ-3096-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

жамғармасини бошқариш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши








Департамент директори






















Директор ўринбосари


Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3


Тушумлар прогнози ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини молиялаштириш бўлими

4


Бош юрисконсульт

1




Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1


Тушумлар прогнози ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни молиялаштириш бўлими

3












Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича бош мутахассис

1




























Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1




























Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 16 нафар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 609-модда































Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск