язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Озарбайжон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида Битим (Баку, 1996 йил 27 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати

ўртасида эркин савдо тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар", деб аталади,

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ривожлантиришга интилиб,

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Озарбайжон Республикасининг таркиб топган интеграцион иқтисодий алоқаларини ва иккала давлат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдиришини эътиборга олиб,

товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракати ўзаро келишиб олинган чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо қилишини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битим (ТСББ) ҳамда жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) принципларига содиқлигини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


Аҳдлашувчи Томонлар тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатдорлик принципларига амал қилиб, хўжалик фаолияти субъектларининг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни Аҳдлашувчи Томонлар давлатларида амал қилувчи қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари асосида ривожлантирадилар ва кенгайтириб борадилар.

Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири иккинчи Томонга иқтисодий зиён етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийади.



2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига эркин савдо режимини яратиб берадилар.

Аҳдлашувчи Томонлар баб-баравар амал қилувчи бож пошлинаси, солиқлар ва йиғимларни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона ҳудудидан чиқувчи ҳамда иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг божхона ҳудуди учун мўлжалланган товарлар экспорти ва/ёки импортига миқдор жиҳатдан чеклашларни қўлланмайдилар.

Агар Томонлар зарур деб ҳисобласа, товарларнинг келишиб олинган турлари бўйича ушбу савдо режимидан истиснолар мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлмиш ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

3. Ушбу Битим мақсадларида ҳамда унинг амал қилиш даврида, Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудларидан келиб чиққан товарлар сифатида, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш тўғ

...