ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қувайт /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (2004 йил 19 январь, Ал-Қувайт)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида

ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт Давлати ўртасида ҳаво қатновининг ривожланишини рағбатлантириш ва бу соҳада мумкин қадар халқаро ҳамкорлик чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш истагида,

мазкур ҳаво қатновларига 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенция ва Халқаро транзит ҳаво қатновлари тўғрисида Битимнинг тамойил ва қоидаларини қўллаш истагида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар Битим матни ўзга маънони талаб қилмаса, ушбу Битим мақсадларида:


а) "КОНВЕНЦИЯ" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада эътироф этишига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай иловани, шунингдек Конвенциянинг 90-ва 94-моддаларига биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "АВИАЦИЯ МАЪМУРЛАРИ"- Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Фуқаро Авиацияси Бош Директорини ва Қувайт Давлатига нисбатан - Фуқаро авиацияси Бош Директоратини англатади ёки ҳар икки ҳолда юқорида қайд этилган маъмурлар томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа шахс ёки агентликни англатади;


c) "ТАЙИНЛАНГАН АВИАКОРХОНА"- ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда мазкур Битимнинг 2-моддасига кўра келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун тайинлаган авиация корхонасини англатади;


d) "ҲУДУД", "ҲАВО ҚАТНОВИ", "ХАЛҚАРО ҲАВО ҚАТНОВИ" ва "НОТИЖОРИЙ МАҚСАДЛАРДА ТЎХТАШ" атамалари ушбу Битим мақсадларида Конвенциянинг 2- ва 96-моддаларида мазкур атамаларга нисбатан белгиланган маъноларни англатади;


e) "ҲАЖМ" атамаси:


I) ҳаво кемасига нисбатан - мазкур ҳаво кемасининг йўналиши бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги юк олиш қувватини англатади.


II) белгиланган ҳаво қатновига нисбатан- шундай қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажмини маълум бир вақт мобайнида йўналиш бўйлаб ёки унинг маълум бир қисми бўйича амалга оширган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтириш туфайли келиб чиққан ҳажмни англатади.


f) "ТАРИФ" атамаси агентлик хизмати ва қўшимча хизматлар шартларини ўз ичига олган йўловчилар, йўловчилар юкини ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда ана шу қийматларни қўллаш шартларини, бироқ почтани ташиш шартлари ва унга тўланадиган воситачилик ҳақлари бундан мустаснодир;


g) "ПАРВОЗЛАР ЖАДВАЛИ" атамаси мазкур Битим иловасига киритилган йўналишлар жадвали ёки ушбу Битимнинг 15-моддаси 3-банди шартларига мувофиқ киритилган иловани англатади. Парвозлар жадвали мазкур Битимнинг ажралмас қисмини ташкил этади ва агар бошқа бирон-бир келишувга эришилмаган бўлса, Битимга мурожаат қилинган ҳар қандай вазиятда парвозлар жадвали ҳам назарда тутилади.



2-модда. Ҳуқуқлар ва имтиёзларни бериш


1) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг тайинланган авиакорхонаси ушбу Битимда келтирилган Парвозлар жадвалининг тегишли қисмида белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновларини ўрнатиш ва амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқу

...
Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск