ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Грузия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Грузия ўртасида Консуллик Конвенцияси (Тбилиси, 2003 йил 10 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан Грузия ўртасида

КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ


Ўзбекистон Республикаси билан Грузия, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

иккала давлатнинг ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш, ва шунингдек ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоялаш истагига амал қилиб,

Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясининг 73-моддаси қоидаларига асосланган ҳолда,

ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Конвенцияда:


1) "консулхона муассасаси" ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консулхона агентлигини англатади;


2) "консулхона округи" консулхона вазифаларни бажариш учун консулхона муассасасига бириктирилган ҳудудни англатади;


3) "консулхона муассасаси раҳбари" шу мансабда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;


4) "консулхона мансабдор шахси" айни лавозимда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консулхона муассасаси раҳбарини ҳам англатади;


5) "консулхона хизматчиси" консулхона муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


6) "хизмат қилувчи ходим" консулхона муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


7) "консулхона муассасаси ходимлари" консулхона муассасаси мансабдор шахслари, консулхона хизматчилари ва консулхона муассасаси хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;


8) "консулхона ходимларининг хизматчилари" консулхона мансабдор шахсларини (консуллик муассасаси бошлиғи бундан мустасно), ва шунингдек консуллик ходимларини ва хизмат кўрсатувчи ходимларни англатади;


9) "хусусий уй хизматчиси" консулхона муассасаси ходимининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;


10) "оила аъзоси" консулхона ходимининг хотини (эри), унинг фарзандлари ва ота-онаси, шунингдек улар билан бирга яшаётган ва уларнинг қарамоғида бўлган унинг хотини(эри)ни ота-онасини англатади;


11) "консулхона бинолари" кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар, фақатгина консулхона муассасаси учун фойдаланиладиган бинолар ёки уларнинг қисмларини, ёки ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;


12) "консулхона архивлари" консулхона муассасасининг барча қоғозларини, ҳужжатларини, хат-хабарларини, китобларини, филмларини, видео ва овоз ёзиш ленталарини, дискеталарини ва консулхона муассасасининг реестрларини, уларнинг асралиши ва сақланишини таъминловчи махсус рақам ва хос рақамлари, картотекалари ва бошқа ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда, англатади;


13) "юборувчи давлат кемаси" юборувчи давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ва шу давлатда рўйхатга олинган ҳар қандай кемани англатади, ҳарбий кемалар бундан истисно;


14) "юборувчи давлат ҳаво кемаси" юборувчи давлатда унинг қонунларига мувофиқ рўйхатга олинган ва ушбу давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай ҳаво кемасини, жумладан давлатга тегишли бўлган ҳаво кемаларини англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно.



2-модда. Консулхона муассасаларини очиш


1. Юборувчи давлатнинг консулхона муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.


2. Консулхона муассасасининг жойи, унинг тоифаси, консулхона округи ва консулхона мансабдор шахсларининг сони юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.


3. Консулхона муассасасининг, унинг тоифаси, консулхона округи ва консулхона мансабдор шахсларининг сонини ўзгариши фақат юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги келишув асосида белгиланади.


4. Агар бирон бир бош консулхона ёки консулхона ўзи жойлашган ҳудудидан ташқарида вице-консулхона ёки консулхона агентлигини очиш ниятини билдирса, қабул қилувчи давлатининг рухсати керак.


5. Амал қилаётган консулхона муассасасини ташкилий қисм ҳисобланадиган девонхонани консулхона муассасасини жойлашган ҳудудидан ташқари очиш учун ҳам қабул қилувчи давлатининг аниқ белгиланган рухсати керак.



3-модда. Консуллик муассасаси раҳбарини тайинлаш


1. Консулхона муассасаси раҳбарини тайинлашдан олдин юборувчи давлат дипломатик ёки бошқа тегишли каналлар орқали тегишли шахсга нисбатан қабул қилувчи давлатнинг розилигини олиш керак.


2. Агар қабул қилувчи давлат бирон бир шахсга консулхона муассасаси раҳбари сифатида тайинланишига розилик бермаса, у юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.


3. Юборувчи давлат дипломатик каналлар орқали қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирига консулхона муассасаси раҳбарини тайинлаш учун консуллик патентини ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни юборади. Ушбу ҳужжатда консулхона муассасаси раҳбарининг тўлиқ исми, фамилияси, унинг фуқаролиги, тоифаси консулхона округи ва консулхона муассасасини жойланиши кўрсатилиши керак.


4. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасаси раҳбари бўлиб тайинланиши учун консуллик патенти ёки бошқа айнан шундай ҳужжатни олгандан сўнг, экзекватура деб номланадиган рухсатни, бундай рухсат ҳар қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, беради. Экзекватура ёки бошқа рухсатномани беришга рад этаётган қабул қилувчи давлат, юборувчи давлатга бундай рад этишнинг сабабларини изоҳлаб бериши шарт эмас.


5. Ушбу модданинг 6-бандида ва ушбу Конвенциянинг 4-моддасида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, консулхона муассасаси раҳбари экзекватура ёки бошқа рухсатномани олингандан сўнг ўз вазифаларини бажаришга кириши мумкин.


6. Қабул қилувчи давлат экзекватура ёки бошқа рухсатнома бергунга қадар консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришга рухсат бериши мумкин. Бу ҳолда ушбу Конвенциянинг қоидалари қўлланилади.


7. Консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилиши биланоқ, бу вақтинчалик бўлса ҳам, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик округининг ваколатли органларини зудлик билан хабардор қилади, Бундан ташқари, у, консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенциядан келиб чиқувчи афзалликлардан фойдаланиш учун барча зарур чораларни кўради.



4-модда. Консулхона муассасаси раҳбари

вазифасини вақтинча бажариш


1. Агар консулхона муассасаси раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консулхона муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, консулхона муассасаси раҳбарининг вазифаси вақтинча консулхона раҳбари вазифасини бажарувчи томонидан бажарилиши мумкин.


2. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки, қабул қилувчи давлатда ушбу давлатнинг бундай ваколатхонаси бўлмаса консуллик муассасаси раҳбари у агар у буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг ҳар қандай ваколатли органи томонидан қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик кўрсатган органига хабар қилинади. Одатдан, ушбу хабар олдиндан берилади.


3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажариш даврида унга ушбу Конвенцияда кўрсатилган консулхона раҳбарига тегишли қоидалар ҳам қўлланилади.


4. Агар ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ юборувчи давлат консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида қабул қилувчи давлатда юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходимлари аъзоси тайинланса, у дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлардан, қабул қилувчи давлат томонидан қаршилик бўлмаган тақдирда, фойдаланишини давом этади.



5-модда. Консулхона муассасаси ходимларини тайинлаш


1. Юборувчи давлат ушбу Конвенциянинг 2-, 6- ва 7-моддаларида кўрсатилган холлардан ташқари, консулхона муассасаси ходимларини бемалол тайинлашга ҳақдир.


2. Қабул қилувчи давлат хоҳлаган вақтда, ушбу Конвенциянинг 7-моддаси 3-бандида кўзда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун юборувчи давлат қабул қилувчи давлатга консулхона мансабдор шахсларининг консуллик муассасаси раҳбаридан ташқари барчасининг тўлиқ исми ва фамилияси, мавқеи ва тоифаси тў

...
Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск