Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.1999 й. 167-сон "Тошкент-Ўш-Саритош-Иркештом автомобиль йўлининг Ўш-Саритош-Иркештом участкасида лойиҳалаш, реконструкция қилиш, капитал тузатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.1999 й.

N 167



ТОШКЕНТ-ЎШ-САРИТОШ-ИРКЕШТОМ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛИНИНГ ЎШ-САРИТОШ-ИРКЕШТОМ УЧАСТКАСИДА

ЛОЙИҲАЛАШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, КАПИТАЛ

ТУЗАТИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ВА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДАГИ БИТИМНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент-Ўш-Саритош-Иркештом автомобиль йўлининг Ўш-Саритош-Иркештом участкасида лойиҳалаш, реконструкция қилиш, капитал тузатиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битимни амалда рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 1999 йил 27 январдаги Битимга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўз зиммасига 1999-2000 йилларда Тошкент-Андижон-Ўш-Саритош-Иркештом автомобиль йўлининг Ўш-Саритош-Иркештом участкасида лойиҳалаш, тиклаш, тузатиш ва реконструкция қилиш, йўл хўжалиги базасини барпо этиш бўйича умумий суммаси 30 млн. АҚШ долларига тенг, шу жумладан, 1999 йилда - 10 млн. АҚШ доллари, 2000 йилда - 20 млн. АҚШ долларига тенг биринчи навбатдаги ишларни амалга ошириш мажбуриятини олганлиги;

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўз зиммасига Ўзбекистон Республикаси томонидан умумий суммаси 30 млн. АҚШ долларига тенг бажарилган ишлар бўйича тўловни қуйидаги тартибда: валютада 15 млн. АҚШ долларини - Қирғизистон Республикаси маблағлари ҳисобидан, 2001 йил 5 январдан бошлаб (ҳар чоракда йигирмата тенг улушдаги тўлов билан); валютада 15 млн. АҚШ долларини - 2001 йил 1 январдан бошлаб кўрсатиб ўтилган сумма тўлиқ тўлаб бўлингунга қадар учинчи мамлакатлар автомобилда юк ташувчиларидан тушган маблағларни ўтказиш йўли билан амалга ошириш мажбуриятини олганлиги;

Қирғизистон Республикаси билан ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш учун ваколатли банклар сифатида Қирғизистон Республикаси томонидан Қирғизистон Республикаси Миллий банкига, Ўзбекистон Республикаси томонидан эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ваколат берилганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги инвестиция дастурида Тошкент-Ўш-Саритош-Иркештом автомобиль йўлининг Ўш-Саритош-Иркештом участкасида лойиҳалаш, тиклаш, тузатиш ва реконструкция қилиш, йўл хўжалиги базасини барпо этиш бўйича биринчи навбатдаги ишларни маблағ билан мақсадли таъминлаш учун қайтариб бериш асосида давлат бюджети ҳисобидан 10 млн. АҚШ долларига тенг миқдорда капитал маблағлар лимити назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2000 йилги инвестиция дастурида Тошкент-Ўш-Саритош-Иркештом автомобиль йўлининг Ўш-Саритош-Иркештом участкасида лойиҳалаш, тиклаш, тузатиш ва реконструкция қилиш, йўл хўжалигини барпо этиш бўйича ишларни маблағ билан мақсадли таъминлаш учун қайтариб бериш асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 20 млн. АҚШ долларига тенг суммада капитал маблағлар лимитини назарда тутсинлар.


3. "Ўзавтойўл" давлат концерни Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатлари икки босқичда:

бир ой муддатда - тиклаш, тузатиш ва реконструкция қилиш, йўл хўжалиги базасини барпо этиш, шу жумладан, бошқа давлатлар ташкилотлари томонидан бажариладиган ва импорт бўйича етказиб бериш бўйича барча амалга ошириладиган ишлар ҳажмларини белгилаган ҳолда яхлитлашган кўрсаткичлар бўйича лойиҳани техник-иқтисодий асослаш (ТИА) босқичи учун;

1999 йил 1 июлгача - "ишчи ҳужжатларини тайёрлаш" босқичи учун ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Қирғизистон Республикаси Миллий банки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Молия вазирликлари билан келишган ҳолда ҳукуматлараро битим ва лойиҳа ТИА шартларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш ва счётларни юритишнинг техник тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Автомобиль йўлини тиклаш, тузатиш ва реконструкция қилиш бўйича назарда тутилган ишларни ўз вақтида тугаллаш мақсадида тайёргарлик кўриш даври ишлари (лойиҳа-смета ҳужжатлари, зарур бўлган йўл техникаси ва моддий-техника ресурсларини харид қилиш)га ҳақ тўлашни Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қирғизистон Республикаси Ҳукуматларининг ваколатли органлари томонидан тасдиқланган алоҳида чизмалар ва сметалар бўйича амалда бажарилган ишлар ва етказиб берилган техника учун амалга оширишга рухсат этилсин.


6. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ушбу лойиҳа бўйича бажариладиган ишлар учун тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ "Ўзавтойўл" давлат концернига белгиланган тартибда битум ва ёнилғи-мойлаш материаллари ажратсин, ҳисоб-китобларга тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ кейинчалик тузатиш киритилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов











































Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск