Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1999 й. 192-сон "Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ҳузурида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар шикоятларини қабул қилиш гуруҳини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1999 й.

N 192



НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РЕСПУБЛИКА

КЕНГАШИ ҲУЗУРИДА ТЕКШИРИЛАЁТГАН

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ШИКОЯТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Текширишларни ташкил этишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, назорат органлари томонидан текширишлар ўтказишда кенг ошкораликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан кейин Кенгаш деб аталади) ҳузурида 3 нафар ходимдан иборат, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар шикоятларини қабул қилиш гуруҳи (бундан кейин Гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.


2. Гуруҳнинг штатлар жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

белгиланган қонун ҳужжатларини бузган ҳолда текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг шикоятларини "ишонч телефони" орқали қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

тушган шикоятларни уларнинг ишончлилигини текшириш учун Кенгашнинг ишчи органига ва улар бўйича қарор қабул қилиш учун Кенгашга етказиш;

белгиланган қонун ҳужжатларини мунтазам бузаётган назорат органларини ва мансабдор шахсларни аниқлаш мақсадида тушаётган шикоятларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва туркумлаш, улар бўйича Кенгашга тегишли ахборот тақдим этиш;

белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказилаётган текширишларни Кенгаш қарорлари асосида тўхтатиш тўғрисида кўрсатмалар тайёрлаш, ижро этиш учун уларни назорат органларига жўнатиш.


4. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги ташкил этилаётган Гуруҳ ходимларини таъминлаш ва уни техника билан жиҳозлаш учун Вазирлар Маҳкамасига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси Гуруҳни жойлаштириш ва унинг моддий-техника таъминоти масалаларини бир ҳафта муддатда ҳал қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси  Давлат солиқ қўмитаси:

Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги ҳудудий комиссиялари ҳузурида "ишонч телефони" ташкил этсин, уларнинг фаолиятини Гуруҳга ва Кенгашнинг ишчи органига бўйсундирсин. Ҳудудий комиссиялар ҳузурида биттадан қўшимча штат учун давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техникавий таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин;  

Кенгашнинг ишчи органи зиммасига хўжалик юритувчи субъектлардан назорат органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан  “ишонч телефони” орқали тушаётган шикоятларни текшириш функциясини юкласин. Ушбу мақсадлар учун унинг ходимлари сонини кўпайтирсин ва унга тушаётган шикоятларни тезкорлик билан текшириш учун автотранспорт бириктириб қўйсин. Қўшимча ходимлар ва автотранспорт харажатларини давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техникавий таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.


7. “Ўзтелерадио” компанияси Кенгашдан тушадиган “ишонч телефони” тўғрисидаги, шунингдек назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилаётган бузилишлар ҳақидаги ахборотларнинг ҳақ ундирмасдан мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 22 апрелдаги

192 - сон қарорига

ИЛОВА



Текширилаётган хўжалик юритувчи

субъектлар шикоятларини қабул

қилиш гуруҳининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи


Штатлар сони


Тариф сеткаси бўйича разряд


Гуруҳ раҳбари


1

17

Бош мутахассис


1

16

Етакчи мутахассис


1

15

ЖАМИ:


3



















Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск