язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 26-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


26-СОН




Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ-3066-сон қарори билан тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид чора-тадбирлар маъқулланди.


Тикланиш ва тара??иёт жамғармаси бир қатор тижорат банкларига уларнинг устав капиталларида давлат улушини ошириш ҳисобига 2017 йилда 500 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ беради. Маблағлар улар тушган кундаги Марказий банкнинг курси бўйича ҳисобга олинади.

Тижорат банклари акциядорлик жамиятлари ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга. Устав фондини ошириш учун қўшимча акцияларни чиқариш керак бўлади. Шу боис тижорат банкларининг акцияларини қўшимча чиқариш давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, маблағлар уларни кейинчалик акцияларни харид қилишга йўналтирган ҳолда "Акцияларга ёзилиш депозити" махсус ҳисобварақларига йўналтирилади.

Маблағлар 2017-2018 йилларда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг тасдиқланган манзилли дастурларини молиялаштиришга (биргаликда молиялаштиришга) сарфланади.

Бундан ташқари, Марказий банкка ликвидликнинг чуқур етишмовчилиги юзага келган

...