язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари/ ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


22-СОН




Президентнинг 25.05.2017 йилдаги ПФ-5057-сон Фармони билан ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари маъқулланди.


Биринчидан, жорий йилнинг 1 июнидан хўжалик юритувчи субъектлар ўзи ишлаб чиқарган товарларни (янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, шунингдек қатор хом ашё товарлари бундан мустасно) олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз хорижий валютага экспорт қилишлари мумкин.

Бунда қуйидаги шартларга риоя қилиниши лозим:

q шартнома миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги керак;

q валюта тушумининг товарлар ҳақиқатда экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун мобайнида мажбурий келиб тушиши.

Ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кейинги экспорти экспортчи ташкилотда илгари мазкур тартибда амалга оширилган экспортга оид етказиб беришлар бўйича аввалги дебиторлик қарзи мавжуд бўлмагандагина кўрсатиб ўтилган шартларга кўра амалга оширилади.

Иккинчидан, илгари экспорт қилиш тақиқланган буюм ва маҳсулотларни энди Президентнинг ёки мамлакат Ҳукуматининг қарорларига асосан экспорт қилишга рухсат берилди.

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан бериладиган лицензиялар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган ўзига хос маҳсулотлар рўйхатидан заргарлик буюмлари чиқариб ташланди.


* * *



Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ-3001-сон қарори билан Меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


Ҳужжат билан белгиланишича, Вазирлик ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10-санасига қадар

...