ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2017 й. 454-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2017 й.

N 454



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг

техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 майдаги

ПҚ-2969-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 июлдаги

454-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):


а) 2-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни жадвалга асосан ҳар чоракда қайтариш";


б) 4-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва "Ўзагролизинг" АЖ техника қийматининг 70 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг уч ой муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар";


в) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"фермер хўжаликлари учун лизинг муддати - 10 йил, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари учун - 12 йилгача, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг "Агросервис МТП" МЧЖлари учун - 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил";


г) 1-иловада:


3-банддаги "Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда" сўзларидан кейин "ҳар йили 1 ноябргача" сўзлари қўшилсин;


4-банддаги "ҳисобга олган ҳолда" сўзларидан кейин "ҳар йили 1 ноябргача" сўзлари қўшилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Буюртмага мувофиқ "Ўзагролизинг" АЖ ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартнома компанияси)";


9-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг берувчининг даромад фоизини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 12 йилгача, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг "Агросервис МТП" МЧЖлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича - 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар - 7 йил) "Ўзагролизинг" АЖга тўлайдилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банддаги "1 октябргача" сўзлари "1 декабргача" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Низомнинг иловасидаги "2-босқич" позициясининг "Муддатлар" устуни блокидаги "1 октябргача" сўзлари "1 декабргача" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 618-модда







































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск