Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2017 й. ПҚ-3129-сон "Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида"ги Қарор

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

12.07.2017 й.

N ПҚ-3129




ТУРИЗМ СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО

ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИНИНГ

МАСЪУЛИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга ташриф буюриши кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли асосда бартараф этиш, ушбу вазифаларни амалга оширишда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш ҳамда туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Молия вазирлигининг Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш ва уларнинг котибиятларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар вилоятлар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудда туризм ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;

қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

туризм ва спорт соҳасида ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

туризмни ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;

жисмоний тарбия-спорт ташкилотларини ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

аҳоли ўртасида спорт нормативларини топшириш бўйича ишларни ташкил этиш;

оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш ишларини мувофиқлаштириш;

тегишли ҳудудда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш;

ҳаваскорлик жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ривожлантириш учун фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида шарт-шароитлар яратиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт учун мўлжалланган товарлар ишлаб чиқарилишини ташкил этишга кўмаклашиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вилоятлар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

3. Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда жорий этилаётган вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ва уларнинг котибияти тўғрисидаги низомларни бир ой муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов жорий этилаётган лавозимларни пухта махсус билимларга, юқори касбий маҳоратга эга бўлган, чет тилларини яхши биладиган, тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 646-модда



































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск