Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклар /

Марказий банк Бошқарувининг 24.06.2017 й. 14/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.07.2017 й. 1863-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.07.2017 й.

N 1863-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.06.2017 й.

N 14/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга

хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари

рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, ""Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга

хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари

рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 61-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. 9-сўров тури - банк томонидан юридик шахслар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Бундай ҳолларда, банклар тадбиркорлик субъекти бўлмаган мижозлардан олинган давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги қарор нусхасига ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўйича эса давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими"даги маълумотларга асосан мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.".


2. 1-иловада:

олтинчи ва ўн олтинчи хатбошилардаги "Хўжалик судининг" деган сўзлар "Суднинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўққизинчи, ўн учинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги "хўжалик судининг" деган сўзлар "суднинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"22" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасида белгиланган асосларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарорига мувофиқ ушбу солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳисобварақлари суд қарори асосида қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 628-модда






































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск