ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2017 й. ПҚ-3066-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2017 й.

N ПҚ-3066



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ

МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ ВА

КАПИТАЛЛАШУВИ ДАРАЖАСИНИ

ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Тижорат банкларининг капиталлашуви даражасини янада қўллаб-қувватлаш, банк тизимининг молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва тадбиркорликни молиялаштиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2017 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан эквиваленти 500 млн АҚШ доллари миқдорида тижорат банкларининг устав капиталларида давлат улушини ошириш тўғрисидаги таклифи иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ тижорат банкларининг устав капиталларига йўналтирилаётган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари, уларнинг устав капиталларига маблағлар тушган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисобга олинади.


2. Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини шакллантириш ва ошириш ҳисобига йўналтирилаётган маблағлар, биринчи навбатда, 2017-2018 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг тасдиқланган манзилли дастурларини молиялаштиришга (биргаликда молиялаштиришга) сарфланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Марказий банк бир ҳафта муддатда иловага мувофиқ тижорат банкларининг устав капиталларига маблағлар ўтказилишини таъминласин.

Бунда, тижорат банкларининг акцияларини қўшимча чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказилишига қадар маблағлар, уларни кейинчалик акцияларни харид қилишга йўналтирган ҳолда "Акцияларга ёзилиш депозити" тижорат банкларининг махсус ҳисобварақларига йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ликвидликнинг чуқур етишмовчилиги юзага келган ҳолда тижорат банкларига 3 ой муддатгача таъминотсиз кредитларни бериш механизмини жорий этсин. Белгилансинки, ушбу кредитлар фақат банкларнинг ликвидлигини таъминлаб туриш, тўловларнинг узилмаслигини таъминлаш мақсадида берилади, ушбу ресурслардан кредитлар бериш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таъминотсиз кредитларини олгандан сўнг мижозларнинг тўловларини узлуксиз амалга оширишни таъминлаолмаган тижорат банки устидан Марказий банк васийликка олиш режимини жорий этиш ҳуқуқига эга.


7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази белгиланган тартибда, мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган тижорат банкларининг қўшимча ва янги чиқарилган акцияларини рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган тижорат банклари, ушбу қарордан келиб чиқадиган, уларнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

Вазирлик ва идоралар ушбу қарорга ўзининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 577-модда

























































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск