ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 455-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 июлдаги

455-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари

фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика

васийлик кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади) асосий вазифалари, функцияларини ва фаолиятини ташкил этишни белгилайди.


2. Республика васийлик кенгаши "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини яхшилашга, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга кўмаклашувчи доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.

3. Республика васийлик кенгаши ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан жамоатчилик асосида юритади.


4. Республика васийлик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Республика васийлик кенгашининг таркибига давлат органлари ва муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари, хайр-эҳсон қилувчилар ҳамда "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган жисмоний шахслар кириши мумкин.


5. Республика васийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. РЕСПУБЛИКА ВАСИЙЛИК

КЕНГАШИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Республика васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, бинолари ва ҳудудларини ободонлаштиришга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни молиялаштиришга ва амалга оширишга;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилишга;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари тайёрлашга;

Жамғарма маблағларини бошқариш, улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни таъминлашга;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишга, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилашга, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлашга;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратишга;

манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилишга;

болаларни оилада тарбиялашнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маърифий ишлар олиб боришга;

"Мурувват" интернат уйларида интеллектуал ривожланишда ижобий динамика кузатилаётган ногиронлиги бўлган шахсларда меҳнат кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган замонавий шакл ва усулларни жорий қилишга кўмаклашиш.


3-БОБ. РЕСПУБЛИКА ВАСИЙЛИК

КЕНГАШИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Республика васийлик кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигидан, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларидан зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўрайди;

бино ва иншоотларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, зарур тиббий, реабилитация, ўқув ускуналари, бошқа асбоб-ускуналар, инвентарь билан жиҳозлашга эҳтиёжни аниқлаш учун "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари моддий-техника базасининг ҳолатини ўрганишда иштирок этади. Зарурат бўлганда ўрганишлар якунлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини методик такомиллаштириш, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларига киритади;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишда, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил қилишда, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаб юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам беришда, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш тадбирларига манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек Жамғармага хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш чораларини кўради;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари раҳбар лавозимларига номзодларни тавсия қилади ва белгиланган тартибда келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тавсиясига биноан "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари ҳудудий кенгашлари таркибларини келишади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва мусобақалар, шу жумладан спорт мусобақалари ташкил этишга кўмаклашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида тарбиялаш, ўқитишнинг, шу жумладан меҳнатнинг замонавий усулларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини методик таъминлашни такомиллаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ва уларнинг жисмоний камол топиши масалаларида кўмаклашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мослаштириш марказлари, "Мурувват" интернат уйлари васийлигида бўлмаган ногиронлиги бўлган болаларни амбулаторияда даволаш бўйича марказлар, шунингдек "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшамайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга ёрдам бериш бўйича тиббий-ижтимоий марказлар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашади;

Жамғарма даромадлари ва маблағлари харажатларининг прогноз параметрларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилайди, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган Жамғарма маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари ва маблағлари сарфининг тасдиқланган прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш учун тафтиш комиссиясини тайинлайди;

Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Жамғарма маблағларини барқарор шакллантиришни таъминлаш, уни ўз вақтида молиялаштириш ва мақсадли фойдаланиш устидан доимий назорат қилади;

Республика васийлик кенгаши йиғилишларига "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг раҳбарларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими ва шароитларини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқишдан манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини таклиф этади;

Республика васийлик кенгаши вакилларидан, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унга идоравий мансуб муассасалар ходимларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини ўрганиш, улар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳлар ташкил этади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари ҳудудий васийлик кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


4-БОБ. РЕСПУБЛИКА ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Республика васийлик кенгаши раис, раиснинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.


9. Республика васийлик кенгаши раиси:

Республика васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибини белгилайди ва йиғилишни чақиради, Республика васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижроси назорат қилинишини ташкил этади;

Республика васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаларини тасдиқлайди;

Республика васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича улар ишини мувофиқлаштиради;

Жамғарма маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Республика васийлик кенгаши раиси ўринбосарининг ваколатлари Республика васийлик кенгашининг қарори билан белгиланади.


11. Республика васийлик кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Республика васийлик кенгаши йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;

Республика васийлик кенгашига "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасида долзарб масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Республика васийлик кенгашида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ўз хулосаларини бериш.


12. Республика васийлик кенгаши котиби:

Республика васийлик кенгаши йиғилишига барча зарур ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Республика васийлик кенгаши раиси билан йиғилиш ўтказиш муддати ва жойини келишади;

Республика васийлик кенгаши йиғилишлари кун тартиби масалалари бўйича ўтказилишини ташкил этади;

Республика васийлик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни йиғилиш ўтказиш санаси, кун тартиби, вақти ва жойидан хабардор қилади;

Республика васийлик кенгаши йиғилишлари қарорлари ижроси мониторингини олиб боради;

Республика васийлик кенгаши баённомаларини расмийлаштиради ва уларни Республика васийлик кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.

Республика васийлик кенгаши котиби овоз бериш ҳуқуқи билан Республика васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.


13. Республика васийлик кенгаши йиғилишларига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, алоҳида жисмоний шахслар таклиф қилиниши мумкин.


14. Республика васийлик кенгаши йиғилишлари йил чорагида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.


15. Республика васийлик кенгаши йиғилиши аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


16. Республика васийлик кенгаши йиғилишини раис олиб боради, у бўлмаганда раис ўринбосари олиб боради.



5-БОБ. РЕСПУБЛИКА ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Республика васийлик кенгаши қарорлари унинг аъзоларининг овоз бериши йўли билан қабул қилинади.


18. Республика васийлик кенгаши йиғилишида қарор унинг аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


19. Республика васийлик кенгаши қарорлари йиғилиш баённомалари билан расмийлаштирилади.

Республика васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаси раис томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта мобайнида Республика васийлик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга етказилади.


20. Республика васийлик кенгаши раиси қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Республика васийлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича Республика васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлаши мумкин.


21. Республика васийлик кенгаши баённомасининг асл нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Республика васийлик кенгаши котибида сақланади.


22. Республика васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенгаш йиғилишларида ялпи муҳокама қилиш йўли билан мунтазам равишда улар бажарилиши мониторинги олиб борилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 619-модда





















































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск