ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгаши тўғрисида намунавий Низом (ЎзР ВМ 03.07.2017 й. 455-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 3 июлдаги

455-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари

фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий

васийлик кенгаши тўғрисида намунавий

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда ҳудудий васийлик кенгаши деб аталади) асосий вазифалари, функцияларини ва фаолиятини ташкил этишни белгилайди.


2. Ҳудудий васийлик кенгаши "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини яхшилашга, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини оширишга кўмаклашувчи доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Ҳудудида фақат "Мурувват" интернат уйлари фаолият кўрсатаётган минтақаларда "Мурувват" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳудудий васийлик кенгашлари ташкил этилади.


3. Ҳудудий васийлик кенгаши ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан жамоатчилик асосида юритади.

Ҳудудий васийлик кенгаши фаолиятини "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади) мувофиқлаштиради.

Ҳудудий васийлик кенгаши Республика васийлик кенгашига ҳисобот беради.


4. Ҳудудий васийлик кенгашларининг таркиблари ва улар тўғрисида низомлар Республика васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Ҳудудий васийлик кенгашининг таркибига давлат органлари ва муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакиллари, хайр-эҳсон қилувчилар ҳамда "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган жисмоний шахслар кириши мумкин.


5. Ҳудудий васийлик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар ҳудудий васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, бинолари ва ҳудудларини ободонлаштиришга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш ва амалга оширишга;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилишга;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари тайёрлашга;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишга, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилашга, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлашга;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратишга;

манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилишга;

болаларни оилада тарбиялашнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маърифий ишлар олиб боришга;

"Мурувват" интернат уйларида интеллектуал ривожланишда ижобий динамика кузатилаётган ногиронлиги бўлган шахсларда меҳнат кўникмаларини шакллантириш учун тарбиялашнинг замонавий шакл ва усулларни жорий қилишга кўмаклашиш.


3-БОБ. ҲУДУДИЙ ВАСИЙЛИК

КЕНГАШИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Ҳудудий васийлик кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларидан зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўрайди;

бино ва иншоотларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, зарур тиббий, реабилитация, ўқув ускуналари, бошқа асбоб-ускуналар, инвентарь билан жиҳозлашга эҳтиёжни аниқлаш учун "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари моддий-техника базасининг ҳолатини ўрганишда иштирок этади. Зарурат бўлганда ўрганишлар якунлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини методик такомиллаштириш, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, Республика васийлик кенгашига ва давлат бошқаруви бошқа органларига киритади;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишга, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил қилишга, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаб юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам беришга, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлашга кўмаклашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш тадбирларига манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни, шунингдек "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш чораларини кўради;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари раҳбар лавозимларига номзодлар бўйича Республика васийлик кенгашига таклифлар тақдим этади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва мусобақалар, шу жумладан спорт мусобақалари ташкил этишга кўмаклашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида тарбиялаш, ўқитишнинг, шу жумладан меҳнатнинг замонавий усулларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини методик таъминлашни такомиллаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ва уларнинг жисмоний камол топиши масалаларида кўмаклашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мослаштириш марказлари, "Мурувват" интернат уйлари васийлигида бўлмаган ногиронлиги бўлган болаларни амбулаторияда даволаш бўйича марказлар, шунингдек "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшамайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга ёрдам бериш бўйича тиббий-ижтимоий марказлар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашади;

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига тушган хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағларидан фойдаланилишини назорат қилади;

ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларига "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг раҳбарларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими ва шароитларини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқишдан манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини таклиф этади;

ҳудудий васийлик кенгаши вакилларидан, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизими муассасалари ходимларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари вакилларидан "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини ўрганиш, улар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда ишчи гуруҳлар ташкил этади;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


4-БОБ. ҲУДУДИЙ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ҳудудий васийлик кенгаши раис, раиснинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.


9. Ҳудудий васийлик кенгаши раиси:

ҳудудий васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибини белгилайди ва йиғилишни чақиради, ҳудудий васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижроси назорат қилинишини ташкил этади;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ ҳудудий васийлик кенгаши фаолиятини ташкил этади;

ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаларини тасдиқлайди;

ҳудудий васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича уларнинг ишини мувофиқлаштиради;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, бошқа ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларига "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Ҳудудий васийлик кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;

ҳудудий васийлик кенгашига "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан долзарб масалалар бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудий васийлик кенгашида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан ўз хулосаларини бериш.


11. "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари раҳбарлари ҳудудий васийлик кенгашларининг котиблари ҳисобланади.


12. Ҳудудий васийлик кенгаши котиби:

ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларини ташкил этади, йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

ҳудудий васийлик кенгаши аъзолари ва таклиф қилинган шахсларни йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойидан хабардор қилади;

ҳудудий васийлик кенгаши баённомаларини юритади, шунингдек тасдиқланган баённомаларни ҳудудий васийлик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;

ҳудудий васийлик кенгаши қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек унинг натижаларини кўриб чиқиш учун ҳудудий васийлик кенгашига киритади;

ҳудудий васийлик кенгаши фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни юритади, уларнинг сақланишини таъминлайди;

ҳудудий васийлик кенгаши фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.


13. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишларига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, алоҳида жисмоний шахслар таклиф қилиниши мумкин.


14. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишлари йил чорагида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.


15. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилиши аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


16. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишини унинг раиси олиб боради, у бўлмаганда - раис ўринбосари олиб боради.



5-БОБ. ҲУДУДИЙ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Ҳудудий васийлик кенгаши қарорлари унинг аъзоларининг овоз бериши йўли билан қабул қилинади.


18. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишида қарор унинг аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


19. Ҳудудий васийлик кенгаши қарорлари йиғилиш баённомалари билан расмийлаштирилади. Ҳудудий васийлик кенгаши йиғилишлари баённомаси раис томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта мобайнида ҳудудий васийлик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга етказилади.


20. Ҳудудий васийлик кенгаши раиси қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида ҳудудий васийлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича ҳудудий васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлаши мумкин.


21. Ҳудудий васийлик кенгаши баённомасининг асл нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ҳудудий васийлик кенгаши котибида сақланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 619-модда


















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск