ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 й. 377-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2017 й.

N 377



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ

МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

СОҲАСИДА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН АНАЛИТИК

НАЗОРАТ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига, зарурият бўлганда Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

Марказни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 13-а уй манзилидаги бинога жойлаштирсин;

Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Марказ биносини босқичма-босқич реконструкция қилсин ҳамда зарур аналитик лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар, компьютер техникаси, мебель ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 июндаги

377-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология

ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида

ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг

ТУЗИЛМАСИ






Котиб-референт

Директор



















































Директор ўринбосари

















































Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторинги бўлими

7

Оқава сувлар мониторинги ва гидробиологик назорат бўлими

7















Молия бўлими

3

Бош юрисконсульт

1



Ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Тупроқнинг ифлосланиши мониторинги ва хроматографик тадқиқотлар бўлими

7

Экологик стандартлаштириш, метрология ва назорат-ўлчов асбоб-усуналари бўлими

6




Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассис

1

Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1


Фавқулодда вазиятлар ва радиация-экология мониторинги бўлими

4

Ахборот-таҳлил бўлими

4









Маъмурий-хўжалик хизмати

15








Пулли хизматлар бўлими*














Ходимларнинг чекланган сони - 62 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 47 нафар.


*) Бўлим пулли хизматлардан тушадиган маблағлар ҳисобига фаолият кўрсатади, штатидаги ходимлар сони ишлар ҳажмига боғлиқ бўлади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 504-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 101-модда


















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск