ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2017 й. 443-сон "Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2017 й.

N 443



БАЗАВИЙ ТАРМОҚЛАР КОРХОНАЛАРИ

АКТИВЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарининг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ихтисосли бўлмаган корхоналар мавжудлиги, шунингдек базавий тармоқлар корхоналаридаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлар яхлит хатловдан ўтказилганлиги ва шу асосида улардан бундан буён самарали фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиладиган объектлар ва хўжалик жамиятлари улушлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида оператив бошқариш учун бепул бериладиган, шунингдек кейинчалик улардан самарали фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга мулк қилиб бериладиган объектлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида оператив бошқариш учун бериладиган объектлардан фойдаланиш ва уларни сақлаб туриш харажатлари 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар қисмига киритилиши белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Ўзбекэнерго" АЖнинг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган асосий воситалар ва объектларни белгиланган тартибда икки йил муддатга консервация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Белгилансинки, консервация қилиш бўйича тадбирлар, консервация қилинган асосий воситалар ва объектларни қўриқлаш балансда сақловчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига таъминланади.

Консервация қилиш ишлаб чиқариш ҳажмлари пасайишига олиб келмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасига* киритилган объектларни ва хўжалик жамиятлари улушларини баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйиш жадвалларини ўн кун муддатда тасдиқласинлар;

ушбу қарорга 2-иловада* кўрсатилган объектларни қолдиқ баланс қиймат бўйича улардан кейинчалик самарали фойдаланиш учун бир ой муддатда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга бепул берсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 594-модда




















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск