ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2017 й. 360-сон "Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2017 й.

N 360



ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ, ХАВФЛИ

ИШЛАР, ХАВФЛИ ТОВАРЛАР ВА МОДДАЛАР,

ПОРТЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,

УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ СОҲАСИДА ҲАМДА БОШҚА

СОҲАЛАРДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Сўнгги йилларда республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш шаффофлигини таъминлашга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди, тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Шу билан бирга, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бошлиғи Б. Гулямовнинг шахсий масъулиятсизлиги ва назоратсизлиги туфайли рухсат бериш тартиб-таомиллари тартиби тўғрисидаги тегишли низомларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш таъминланмаган.

Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасининг ўз вақтида ва зарур сифатда ишлаб чиқилишини таъминламаганлиги учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бошлиғи Б. Гулямовга ҳайфсан эълон қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Портловчи материалларнинг айланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 479-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 95-модда

















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск