ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПҚ-3002-сон "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.05.2017 й.
N ПҚ-3002
НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ЎЗ
ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР
БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлик субъектларини норуда фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга янада жалб этиш жараёнларини мақбуллаштириш, узоқ ҳудудларда янги иш жойларини яратган ҳолда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сонли қарори билан ташкил этилган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган Комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 29 май, 21-сон, 391-модда