ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2017 й. 352-сон "Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2017 й.

N 352



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ИШЛАМАЙ

ТУРГАН ВА КАМ ҚУВВАТЛИ КОРХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАШ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Илгари хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Жиззах вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бўш турган, фойдаланилмаётган ва кам қувватли объектлар хатловдан ўтказилганлиги ва улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, ер участкалари ва бошқа объектлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига берилиши, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти "ноль" харид қийматида берилиши таклиф этилаётган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

негизида янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ.


3. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК кичик саноат зоналари ҳудудларида муҳандислик-ишлаб чиқариш ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қуриш ва тиклаш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори билан тузилган Идоралараро комиссия Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда - илгари хусусийлаштирилган, ҳозирги пайтда ишламаётган ёки фойдаланилмаётган корхоналар ва давлат мулки объектларини хатловдан ўтказишни тугалласин, ушбу корхона ва объектлар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва рўйхатини тасдиқласин, бунда корхонанинг (объектнинг) ҳолатини, амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини, асосий кўрсаткичларини, молиялаштириш манбаларини ва кредит ажратадиган тижорат банкини аниқ белгиласин;

бир ой муддатда - келажакда янги лойиҳаларни амалга оширишга қодир бўлмаган, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори талабларига мувофиқ чоралар ва таъсир механизмлари қўлланиладиган, фаолият юритмаётган ва кам қувватли корхоналар рўйхатини аниқласин;

хатлов натижасида аниқланган эгасиз деб топилган ва фойдаланилмаётган 3-иловага* мувофиқ объектларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Жиззах вилоятининг туман (шаҳар)лари ҳокимларига "Давлат мулкини ижарага бериш марказлари" ДУК билан биргаликда - тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқаруви органлари тасарруфида бўлган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларни), хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати берилсин, бунда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаати келиб тушгандан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда балансда сақловчиларда қоладиган ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 476-модда















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск