Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.1999 й. 216-сон "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.1999 й.

N 216




"ЎЗБЕКНАВО" ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ

БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида"ги 1996 йил 5 апрелдаги ПФ-1419-сон Фармонига мувофиқ, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш, санъаткорларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган маданий-маънавий ислоҳотларда фаол иштирок этишларини таъминлаш, кенг кўламли гастроль-концерт фаолиятини ривожлантириш, бозор муносабатлари шароитида ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг янги, самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасарруфидаги "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси бошқаруви тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, бирлашма раҳбари  ижрочи директор бирлашманинг ижодий-ташкилий ишларини бошқаради, молиявий-хўжалик ишларини юритади, кадрлар масаласи билан шуғулланади, бирлашманинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради, бошқарув билан биргаликда бирлашма иш режаларини ишлаб чиқади ва уни амалга оширишни назорат қилади.

Бош бадиий раҳбар бевосита жамоаларга ижодий ёрдам бериш, ёш истеъдодларни излаб топиш, хонанда ва бастакорларнинг ижодий ҳамкорлигини таъминлаш, мусиқа санъатининг барча жанрларида янги номларнинг дунёга келиши, ижро маҳоратини юксалтириш, репертуар салоҳиятининг доимий равишда янгиланиб, шаклланиб бориши юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқиш, ижодий жамоалар, айниқса, ёш санъаткорлар ижодининг ривожига амалий ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажаради.


2. Бирлашма таркибига кирувчи жамоаларнинг тўлиқ хўжалик ҳисобида фаолият кўрсатишга ўтиш ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш муддати 2001 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси билан биргаликда бир ой муддатда:

бозор муносабатлари шароитидан келиб чиққан ҳолда бирлашма дирекциясининг амалдаги тузилмасини қайта кўриб чиқсин;

миллий мумтоз ва замонавий қўшиқчилик санъатини кенг тарғиб қилиш, аҳолига маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, бирлашманинг моддий-молиявий салоҳиятини кучайтириш мақсадида кенг кўламли гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштирувчи дастур ишлаб чиқсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

қарорнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бегилаб қўйилсинки:

Бирлашма раҳбари-ижрочи директор раҳбарлик қиладиган дирекция "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси бошқарувининг ижро этувчи-тасарруф қилувчи органи ҳисобланади. Бирлашма раҳбари  ижрочи директор бирлашма Кенгашининг раиси, Маданият ишлари вазирлигининг ҳайъат аъзоси ҳисобланади;

Кенгаш бирлашма бошқарувининг маслаҳат органи ҳисобланади, унинг таркибига қатнашчи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек, бирлашма раҳбари-ижрочи директор, унинг ўринбосарлари ва бош бадиий раҳбар кирадилар. Бирлашма раҳбари  ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар Маданият ишлари вазирлигининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади".

Ушбу қарорга 1-илованинг 6-бўлими барча бандларидаги "бош директор" сўзлари "бирлашма раҳбари-ижрочи директор" сўзлари билан, "бош директор ва унинг ўринбосарлари" сўзлари "бирлашма раҳбари-ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар" сўзлари билан алмаштирилсин, 2-банднинг 1-хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзларидан олдин "Маданият ишлари вазирлиги тавсиясига кўра" сўзлари қўшилсин, 2-хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






















Время: 0.2036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск