ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ходимлар ва иш берувчининг вакиллиги. Жамоа шартномалари ва келишувлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1999 й. 225-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.05.1999 й.
N 225
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ
6 ИЮЛДАГИ 258-СОН ҚАРОРИ ИЛОВАСИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида" 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасини "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Меҳнат кодекси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
"Маълумоти" сўзидан кейинги "(тўлиқсиз ўрта, ўрта, тўлиқсиз олий, олий)" сўзлари "(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр))" сўзларига алмаштирилсин;
"Иши тўғрисидаги маълумотлар"нинг учинчи устунидан "(сабаблари, меҳнат қонунлари кодексининг моддаси банди кўрсатилади)" сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов