Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1999 й. 234-сон "Тошкент шаҳрида пиво заводи қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1999 й.

N 234


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПИВО

ЗАВОДИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг экспорт потенциалини янада ривожлантириш ва истеъмол бозорини юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йилига "Левенброй" (Германия) фирмасининг 400 минг гектолитр маркали лицензияли пивосини тайёрлаш қувватига эга бўлган пиво заводи қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"АМС Анлагенпланунг ГМБх ва Ко" (Германия) фирмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси томонидан жами 34,40 млн. Германия маркаси миқдорида технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш юзасидан контракт тузилиши;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси томонидан Тошкентдаги 6-пиво заводи жамоа корхонаси билан биргаликда барпо этиладиган пиво заводи қурилиши ва ундан келгусида фойдаланиш учун акциядорлик жамияти ташкил этилиши;

акциядорлик жамияти томонидан "Левенброй" фирмаси билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш юзасидан лицензия шартномаси тузилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш (аванс тўлов), қурилиш майдонини муҳандислик жиҳатидан таъминлаш, мавжуд тугалланмаган бинони реконструкция қилиш юзасидан контракт қийматининг 15 фоизини, инвестициялар ва қурилиш давридаги фоизларни ҳамда банкнинг комиссион харажатларини тўлаш бўйича ўз маблағлари ҳисобига;

контракт қийматининг 85 фоизини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг танлов асосида аниқланадиган Германия банки кредити ҳисобига қайта молиялаштириладиган, "Гермес" жамияти суғурта қоплови остида бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.

Кредит маблағларни қайтариш ташкил этилаётган акциядорлик жамияти фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан иловага* мувофиқ амалга оширилади.


4. Асбоб-ускуналарнинг контрактдаги муддатларда ўрнатилишини ва корхонанинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бош бошқармасига, лойиҳалашни айни бир вақтда амалга оширган, ушбу давр мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларини албатта тасдиқлаган ҳолда, объектни олти ой муддатда қуришига истисно тартибида рухсат берилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси кредитни тўлаш даврида лойиҳани амалга ошириш мақсадида келтириладиган асбоб-ускуналар учун бож тўловларидан (божхона расмийлаштиришлари учун божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда "Гермес" жамияти суғурта қоплови остида Германия банки билан кредит битими тузсин ва маблағларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайта молиялаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Германия банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кафолатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулоса берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзмаишийробот"нинг қурилиши тугалланмаган биносини (Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ. Бойқаро кўчаси) Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси балансига берсин, мазкур бош бошқарма эса уни объектнинг қолдиқ баланс қиймати бўйича ўз балансига қабул қилиб олсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.











































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск