Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.1999 й. 308-сон "Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш ва Навоий туманининг янги марказини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.1999 й.

N 308



НАВОИЙ ШАҲРИ ТАРКИБИДА КАРМАНА

ТУМАНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАВОИЙ

ТУМАНИНИНГ ЯНГИ МАРКАЗИНИ

ҚУРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилояти Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 27 майдаги ПФ-2323-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кармана тумани ҳокимлиги аппаратининг ходимларнинг чекланган сони 13 кишидан иборат бўлган  ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ҳокимлик  аппарати  ва  бўлимлари  ходимлари   меҳнатга  ҳақ  тўлаш  бўйича 2-гуруҳга киритилсин.


2. Кармана туманини ташкил қилиш масалалари бўйича Республика комиссияси (Б.С.Ҳамидов):


Навоий шаҳри таркибида Кармана тумани ташкил этилиши билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техникавий тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин;


Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бошқарув органлари штатларини ва тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш фондини янги ташкил этилаётган Кармана туманига Навоий тумани ва вилоят ташкилотларидан олиб  бериш, шунингдек  зарур  қўшимча штатларни киритиш бўйича  ташкилий  масалаларни 2-иловага мувофиқ ҳал этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда Кармана тумани бошқарув аппарати ходимлари харажатларига зарур маблағларни 1999 йилга тасдиқланган бюджет кўрсаткичлари доирасида ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги  Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, кейинчалик статистика базасининг таққосланишини таъминлаш учун, Навоий шаҳри ва Навоий туманининг статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Навоий вилояти ҳокимлиги Навоий тумани ҳокимлигини вақтинча жойлаштириш масаласини ҳал қилсин ҳамда:


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ва "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси билан биргаликда Навоий туманининг янги маркази қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратсин;


Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда 2000 йил 1 январгача Навоий туманининг янги маркази қурилиши бош режасини  ва муфассал режалаштириш лойиҳасини  ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Навоий шаҳри ва Навоий тумани чегараларини белгиланган тартибда белгилаш ишларини амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Навоий вилояти бўйича инвестиция лойиҳаларининг аниқ  рўйхатларини шакллантиришда Навоий шаҳрининг Кармана туманида ва Навоий туманининг янги марказида мўлжалланган  объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш мақсадида 2000 йилдан бошлаб капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитлари ажратилишини назарда тутсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Навоий вилояти ҳокими Ғ.Д. Дилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 22 июндаги

308- сон қарорига

1-ИЛОВА



Навоий шаҳри Кармана тумани бошқарув

органлари ходимларининг чекланган сони

Бошқарув органлари


Жами

ходимлар

сони


Навоий

тумани

ҳисобига


Навоий

вилояти

ҳисобига


Қўшимча

равишда

киритилади


Ҳокимлик


13



13

Иқтисодиёт ва статистика  бўлими


2



2

Молия бўлими


7

3


4

Солиқ инспекцияси


15

12


3

Ижтимоий таъминот бўлими


8

5

3


Халқ таълими бўлими


3



3

Меҳнат бўлими *


4

4



Маданият бўлими


1



1

Прокуратура


3



3

Туман суди


2

2



Туман ички ишлар бўлими


34


34


Фуқаролик ҳолати

далолатномаларини ёзиш бўлими


1



1

Туман бош архитектори


1



1

Пенсия жамғармаси**


3

1


2

Хотин-қизлар бўлими ***


2



1

Туман коммунал хўжалик бўлими


26

26



Ҳаммаси


125

53

37

34

-------------------------

*) Навоий шаҳар меҳнат бўлимига берилади, туманда меҳнат бўлими ташкил этилмайди.

**) Ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.

***) Хотин-қизлар қўмитаси раиси айни вақтда ҳокимнинг ўринбосари ҳисобланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил "22" июндаги

308- сон қарорига

2-ИЛОВА



Навоий шаҳри Кармана тумани бошқарув

органлари ходимларининг чекланган сони

Бошқарув органлари


Жами

ходимлар

сони


Навоий

тумани

ҳисобига


Навоий

вилояти

ҳисобига


Қўшимча

равишда

киритилади



Ҳокимлик


13

2

3

8

Иқтисодиёт ва статистика  бўлими


2

1

1


Молия бўлими


5

3

2


Солиқ инспекцияси


12

12



Ижтимоий таъминот бўлими


5

5



Халқ таълими бўлими


3

1

2


Меҳнат бўлими *


4

4



Маданият бўлими


1


1


Прокуратура


3


3


Туман суди


2

2



Туман ички ишлар бўлими


34


34


Фуқаролик ҳолати

далолатномаларини ёзиш бўлими


1


1


Туман бош архитектори


1


1


Пенсия жамғармаси**


3

1

2


Туман коммунал хўжалик бўлими


26

26



Ҳаммаси


115

57

50

8

-------------------------

*) Навоий шаҳар меҳнат бўлимига берилади, туманда меҳнат бўлими ташкил этилмайди.

**) Ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
































Время: 0.2385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск