Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.1999 й. 390-сон "Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.1999 й.

N 390




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарори бажарилишини таъминлаш, таълим мазмунига ислоҳотларнинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда зарур тузатишлар киритиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари ва режаларини белгиланган тартибда тасдиқласин;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дастурлари билан биргаликда қуйидагича босқичма-босқич жорий этсин:

- 1999-2000 ўқув йили 5-6 синфлар;

- 2000-2001 ўқув йили 7-синф;

- 2001-2002 ўқув йили 8-синф;

- 2002-2003 ўқув йили 9-синф;

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини нашр этсин ва 1999 йил 1 сентябргача таълим муассасаларига етказсин;

янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан оригинал дарсликларни яратиб, белгиланган тартиб ва муддатларда нашриётга топширсин;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрларни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари билан фаолият кўрсатишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида яратилган оригинал дарсликларни буюртма ва эҳтиёж асосида ўз вақтида чоп этиш ҳамда жойларга етказишни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларни  нашр этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари учун давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийликни, таълим мазмуни узлуксизлигини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов
























Время: 0.1539
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск