язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Ижтимоий соҳа/ ЎзР ВМ 25.06.2013 й. 178-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 25.06.2013 й. 178-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 11.05.2017 й. 270-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг  олдинги таҳрири


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруқлари ва методик кўрсатмаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.



4-банднинг  олдинги таҳрири


4. Марказ давлат муассасаси шаклидаги, турли йўналишлар, шакллар, турлар ва жанрлардаги маданий-ижодий, маърифий ва дам олиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни таъминлайдиган юридик шахс ҳисобланади.

Марказ маҳаллий давлат ҳокимиятининг тегишли органларида давлат рўйхатидан ўтади.



5-банднинг  олдинги таҳрири


5. Марказлар:

I типда - хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 40 минг нафардан ортиқ бўлган ва камида 400 ўриндиқли томоша залига эга бўлган ҳолда шаҳарларда ва туманнинг маъмурий марказларида;

II типда - хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 20 минг нафардан ортиқ бўлган ва ўриндиқлар сони 250 тани ташкил этадиган томоша залига эга бўлган ҳолда шаҳарларда ва туман марказларида;

III типда - хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлган ва ўриндиқлар сони 150 тани ташкил этадиган томоша залига эга бўлган ҳолда шаҳарларда ва туман марказларида ташкил этилиши мумкин.

Шаҳарларда ва туман марказларида хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб I, II ва III типдаги марказлар, қишлоқ жойларда эса - фақат II ва III типдаги марказлар ташкил этилиши мумкин.



12-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган, Марказ фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган шаклларга мувофиқ иш журналини юритишга;



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Марказ ўзи бевосита бўйсунувида бўлган маданият ва спорт ишлари бўйича вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) бўлими томонидан бошқарилади.



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Марказ фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш Директор томонидан амалга оширилади. Директор билан меҳнат шартномасини (контрактни) маданият ва спорт ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлими тузади.