Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 24.06.2017 й. 14/8-сон "Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.07.2017 й. 2369-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2017 й.

N 2369-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.06.2017 й.

N 14/8


ҚАРОРИ



"Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими

фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 21 апрелдаги 12/2-сон қарори (рўйхат рақами 2369, 2012 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 255-модда) билан тасдиқланган "Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                         М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими

фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"эмиссия - БПКни чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш бўйича фаолият;";


б) еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклараро чакана тўлов тизими инфратузилмасида "Ўзкарт" ва бошқа чакана тўлов тизимлари БПКларининг ўзаро хизмат кўрсатишини таъминлайди.

"Ўзкарт" тўлов тизими инфратузилмасида (терминалларда, банкоматларда, инфокиоскаларда ва бошқа махсус ускуналарда) бошқа тўлов тизимларининг БПКларига хизмат кўрсатилишининг рад этилиши тақиқланади.".


3. 29-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. 58-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзкарт" тўлов тизимида қайта ишланадиган конфиденциал турдаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида конфиденциал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.".


5. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 668-модда





































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск