ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Умумий қоидалар /

Аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2017 й. 469-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 июлдаги

469-сон қарорига

ИЛОВА



Аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган

объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш

майдонлари  негизида  амалга  оширилаётган

инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини

мониторинг қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари жамоат эҳтиёжлари учун уларнинг ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга берилган объектларга татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


идоралараро комиссия - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ тузилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссиялар;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари;


аввал хусусийлаштирилган объектлар - кейинчалик мулк эгасининг ўзгаришидан қатъи назар, давлат томонидан хусусий мулк эгаларига (жумладан устав капиталига киритиш, сотиш ва бошқача бегоналаштириш йўллари билан) берилган бинолар, турар жой бўлмаган бинолар ва қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектлари;


фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари - сўнгги 12 ой мобайнида товарлар ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да умумий майдонининг 50 фоиздан кўпроғи (бир бино ёки нотураржой хонаси контури доирасида) фойдаланилмай келинган аввал хусусийлаштирилган бинолар ва нотураржой хоналари;


қурилиши тугалланмаган объектлар - қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган норматив муддатларда, қурилишнинг белгиланган норматив муддати мавжуд бўлмаган тақдирда - қурилиш бошланган санадан бошлаб 24 ой мобайнида қуриб битказилмаган аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектлари;


лойиҳа ташаббускорлари - аввал хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи мулкдорлар;


инвестиция лойиҳалари - Идоралараро комиссия томонидан тасдиқланган, аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган, инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш бўйича лойиҳалар;


масъул ташкилотлар - мазкур Низомга мувофиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини ўтказишда иштирок этувчи ва ишчи органга маълумотлар тақдим этувчи ташкилотлар.



2-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШ МОНИТОРИНГИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


3. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ, идоралараро комиссиялар ва тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорлари билан бирга ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати мониторингини юритади.


4. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш доирасида ишчи орган:

инвестиция лойиҳаларининг параметрларини кўрсатган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ҳисобини юритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари ва масъул ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради;

идоралараро комиссияга инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг мониторинги натижалари тўғрисида маълумот киритади;

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради.


5. Инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини юритиш учун лойиҳа ташаббускорлари ва масъул ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг учинчи санасидан кечиктирмай ишчи органга қуйидаги маълумоларни тақдим этади:

лойиҳа ташаббускорлари - инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилиши ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ишларнинг ҳолати, шу жумладан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, ҳисобот санасига инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган молиявий-иқтисодий параметрлар бўйича маълумотлар;

тижорат банклари - мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилиши (кредитлар ажратилиши) тўғрисидаги маълумотлар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармалари - лойиҳа ташаббускорларининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотлар.


6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунига етгандан сўнг лойиҳа ташаббускори инвестиция лойиҳасининг инвестициявий, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш), экспорт (назарда тутилган бўлса) ҳажмлари ва янги иш ўринлари бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилганлигини кўрсатган ҳолда, инвестиция лойиҳасини тўлиқ амалга оширганлиги тўғрисида ишчи органга маълумот тақдим этади.


7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунига етгандан сўнг масъул ташкилотлар ишчи органга қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

туман (шаҳар) ҳокимликлари уч кун муддатда - туман (шаҳар) ҳокими томонидан қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармалари билан биргаликда бир ҳафта муддатда - инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорларидан олинган маълумотлар таҳлили натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг индивидуал рақами (СТИР) орқали келиб тушган маблағларни ўрганиш асосида, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида яратилган иш ўринлари тўғрисидаги хулоса.


8. Ишчи орган олинган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасига қадар таҳлил қилади ва умумлаштиради, идоралараро комиссияга ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидагиларни тақдим этади:

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги натижалари тўғрисидаги маълумотнома;

мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги натижалари тўғрисидаги йиғма маълумот;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширмаган лойиҳалар ташаббускорлари рўйхати.


9. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши идоралараро комиссия мажлисларида ҳар ойда камида бир марта кўриб чиқилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси олинган маълумотларни умумлаштиради ва ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва идоралараро комиссиялар ишлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритади.



3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР ТАШАББУСКОРЛАРИГА КЎМАКЛАШИШ


11. Мониторинг жараёнида, шунингдек лойиҳа ташаббускорларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишида тўсиқлар вужудга келган тақдирда ишчи органга мурожаатлари бўйича:

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни ҳал этишда ўз ваколати доирасида кўмаклашиш тўғрисида давлат органлари ва тегишли ташкилотларга илтимоснома юборади;

илтимоснома йўллангандан кейин масала ҳал этилмаган тақдирда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларнинг ўз ваколати доирасида бартараф этилиши юзасидан давлат органлари ва тегишли ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;

хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига рухсат этувчи ҳужжатларни олишда, коммуникация тармоқларига уланишда ва тижорат банкларининг кредитлари ажратилишида кўмаклашади.


12. Ишчи орган томонидан ҳисобот ойи давомида юборилган талабномалар ва илтимосномалар, шунингдек уларга мувофиқ давлат органлари ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро комиссияга тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги натижалари тўғрисидаги маълумотномада акс эттирилади.


13. Давлат органлари ва масъул ташкилотлар томонидан ишчи орган юборган илтимоснома ва талабномалар зарур даражада эътибор бермай қолдирилган тақдирда, идоралараро комиссия уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш ташаббуси билан чиқади.


14. Инвестиция лойиҳаси лойиҳанинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш), экспорт (мавжуд бўлса) ҳажми ва яратиладиган янги иш ўринлари сони бўйича прогноз параметрлари бажарилган тақдирда амалга оширилган ҳисобланади.


15. Ишчи орган идоралараро комиссиянинг қарорига биноан, йилига камида бир марта жойига борган ҳолда, амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ўрганади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


17. Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўлган баҳсли ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш ҳамда

унинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларида назарда

тутилган ишларнинг бажарилиши тўғрисида

АХБОРОТ

     

Т/р

СТИР


Аввал

хусусийлаш-

тирилган

объект-

ларнинг

мулкдор-

лари (ижара-

чилари)


Ҳудуд

номи


Туман

(шаҳар)

номи


Тақдим

этилган

хабарно-

манинг

санаси ва

рақами


Эгаллаган

майдони


Хизмат

кўрса-

тувчи

банк

номи


Фао-

лият

тури


Тармоқ


Лойиҳа

мазмуни


уму-

мий ер

майдони

(га)

шу

жумладан

бино ва

иншоот-

лар

майдони

(кв. м)



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





















жадвалнинг давоми

Инвестиция

лойиҳасини амалга

ошириш муддатлари


Инвестиция

лойиҳасини

фойдала-

нишга

топшириш

муддати

(ой)


Ташкил

этилган

иш ўрин-

лари


Кири-

тилган

инвести-

циялар

(млн сўм)


Шу жумладан,


Ишлаб

чиқарилган

маҳсулот ва

кўрсатилган

хизматлар

ҳажми (млн

сўм)


Маҳсулот

экспорти ҳажми

(минг АҚШ

доллари)


Изоҳ


ўз

маб-

лағ-

лари


банк

кредит-

лари


йил


чорак


ой


12


13

14

15

16

17

18

19

20

21

22



















        





Ннизомга

2-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилиши

(кредит ажратилиши) тўғрисида

АХБОРОТ

Т/р

СТИР


Аввал

хусусийлаш-

тирилган

объектларнинг

мулкдорлари

(ижарачилари)


Туман

(шаҳар)

номи


Фаолият

тури


Лойиҳа

мазмуни


Банк

томонидан

кредитлар

ажратиш

муддатлари

(ой)


Хизмат

кўрсатувчи

банк


Ажратилган

кредитлар

миқдори

(млн сўм)


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8

9





















Низомга

3-ИЛОВА



Лойиҳа ташаббускорларининг молия-хўжалик

фаолиятининг амалга оширилиши тўғрисида

АХБОРОТ

Т/р

СТИР

Аввал

хусусийлаш-

тирилган

объектларнинг

мулкдорлари

(ижарачилари)


Ҳудуд

номи


Туман

(шаҳар)

номи


Хизмат

кўрсатувчи

банк


Фаолият

тури


Лойиҳа

ташаббус-

корларининг

молия-хўжалик

фаолияти амалга

оширилиши тўғрисида

ахборот


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8



















Низомга

4-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши

мониторинги натижалари тўғрисида

ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р

Ҳудуд номи


Аввал хусусийлаш-

тирилган объектларнинг

инвестиция лойиҳалари

бўйича фаолиятни амалга

оширувчи мулкдорлари

(ижарачилари)


Киритилган

инвестиция-

лар суммаси

(млн сўм)


Шу

жумладан,

банклар

кредитлари

(млн сўм)


Ишлаб

чиқарилган

маҳсулот ва

кўрсатилган

хизматлар ҳажми

(млн сўм)


Шу

жумладан

экспорт

қилингани

(минг АҚШ

доллари)


Ташкил

этилган иш

ўринлари



1

2


3

4

5

6

7














"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 648-модда








































Время: 0.2178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск