Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2017 й. 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2017 й.

N 477



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 майдаги ПФ-5057-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган қарорларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 июлдаги

477-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг "а" кичик бандида:


а) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлмаган контрактлар бўйича чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз ўзлари ишлаб чиқарган товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун, янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловада кўрсатилган хом ашё товарлари бундан мустасно";


б) учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Буғдой, ун, гуруч ва нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назоратни кучайтириш ва уларнинг олдини олишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 8 июлдаги 153-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 271-модда) 1-бандидаги "ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиб кетишни тақиқлайдиган" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 ноябрдаги 298-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 514-модда) 6-бандидаги "Фармонига мувофиқ Махсус ва экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатига киритилган товарлар" сўзлари "Фармоннинг 1 ва 4-иловаларига мувофиқ товарлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияларини қуриш ва улардан фойдаланиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 22 июндаги 187-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошидаги "Фармонига мувофиқ Махсус ва экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатига киритилган товарлар" сўзлари "Фармоннинг 1 ва 4-иловаларига мувофиқ товарлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линиясидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида 2015 йил 14 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 180-модда) 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Фармонига мувофиқ Махсус ва экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатига киритилган товарлар" сўзлари "Фармоннинг 1 ва 4-иловаларига мувофиқ товарлар" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 654-модда














































Время: 0.1356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск