Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 й. 479-сон "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2017 й.

N 479




ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда минтақада қишлоқ хўжалиги бўйича таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, соҳани модернизация қилиш ва диверсификациялаш, илғор ва интенсив агротехнологияларни жорий қилишда малакали мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

минтақанинг тупроққлим шароитида қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш, уларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш, илғор, интенсив агротехнологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилашда замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлаш;

тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ тарзда сифатли билим бериш;

битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириб бориш;

профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий билимини, маҳоратини ва илмий салоҳиятини доимий равишда ошириш;

таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини амалиётга жорий этиш орқали ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма инновацион ишланмалар ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.


3. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига ҳар йилги талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.


4. Қуйидагилар:

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг ўқув-методик таъминотини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 12.12.2019 й. 988-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига зарур ҳолларда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 1 сентябргача:

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида ўқув-методик жараёнининг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежини тугатиш ва унинг Термиз тумани, Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Лимонзор қишлоғи ҳудудида жойлашган бинолари ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда ўқув ва ётоқхона мебеллари билан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга ҳамда ўқув ва ётоқхона мебелларини белгиланган тартибда топширсин, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини, дала тажрибалари ва илмий тадқиқотларини ўтказиш мақсадида филиалнинг ўқув-тажриба хўжалигини ташкил этиш учун 50 гектар суғориладиган ер майдонини ажратилишини;

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига республиканинг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Термиз туманида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалини сақлаш харажатлари 2017 йилда "Таълим" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


11. Қуйидагилар Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2017 йил 1 сентябргача Термиз туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг уларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, тегишли йўналиш (касб)лар бўйича яшаш жойига яқин бўлган касб-ҳунар коллежларига белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 июлдаги

479-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент давлат аграр университети

Термиз филиалининг ўқув-методик таъминотини

ташкил   этиш   ҳамда   моддий-техника   базасини

шакллантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул бажарувчилар


I. ФИЛИАЛ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг уставини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


Бир ой

муддатда

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент давлат аграр университети


2.

Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлаш.


Бир ой

муддатда


-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети


3.

Танлов асосида филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.


2 ой

муддатда


-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат аграр университети


4.

Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2017 йил

август


-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Тошкент давлат аграр университети

ва унинг Термиз филиали


5.

Филиалнинг талабалари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари базасини яратиш мақсадида филиал мутахассис кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган вилоят ташкилотлари билан ишга жойлаштириш ва амалиётларни ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш.


Доимий

равишда


-

Тошкент давлат аграр университети

Термиз филиали


6.

Филиал профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридан ва вилоятлардан таклиф этилган олим ва мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида ва Термиз туманида қурилаётган арзон уй жойлардан имтиёзли шартлар асосида ажратиш:

2017 йил - 25 та

2018 йил - 20 та

2019 йил - 20 та

2020 йил - 15 та


2017-2020

йиллар

Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Термиз шаҳар ва Термиз туман ҳокимликлари


     

II. ФИЛИАЛ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

    

7.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2018 йил ва кейинги йиллар параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил қилиш.

2017

йилдан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

8.

Ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини, дала тадқиқотларини ўтказиш мақсадида филиалнинг ўқув-тажриба хўжалигини ташкил этиш учун 50 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш.


2017 йил


-

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси


       

III. ФИЛИАЛНИНГ ЎҚУВ-МЕТОДИК ВА ПЕДАГОГИК

ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

     

9.

Филиални давлат таълим стандартлари, ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллар (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.


2017

август


Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти,

Тошкент давлат аграр университети


10.

Илмий муассасаларнинг етакчи илмий ходимларини ва ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларини филиалнинг педагогик фаолиятига жалб этиш.


2018

йилдан

бошлаб


-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари

11.

Хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.


Доимий

равишда

Халқаро лойиҳаларнинг грант маблағлари ва Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти, Тошкент давлат аграр университети

12.

Фанлар академиясининг илмий муассасалари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан бирга қўшма илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш.

Доимий

равишда

Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича тушган маблағлар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

13.

Ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш, педагог кадрларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларидаги стажировкаларини ташкил этиш. Филиалда лекциялар ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимларини таклиф этиш.


Доимий

равишда


Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 656-модда





































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск