ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 й. 482-сон "Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2017 й.

N 482



МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий меҳнат бош бошқармалари ходимларига меҳнат органлари тизимида узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофот белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, узоқ муддат ишлаганлик учун ҳар йилги бир йўла тўланадиган мукофотни бериш йил мобайнидаги иш якунларига кўра, Ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига унинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан зарур статистик маълумотларни бепул тақдим этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирлик ҳайъатининг сони ва таркибий рўйхатини икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 657-модда






























Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск