Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2017 й. 482-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 июлдаги

482-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандлик жамғармаси деб аталади) бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг самарали фаолият кўрсатиши тадбирларини молиялаштириш учун ташкил этилган.


2. Бандлик жамғармаси юридик шахс ташкил этмасдан республика ва маҳаллий даражаларда ташкил этиладиган давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.

Бандлик жамғармаси маблағлари унинг мустақил балансида акс эттирилади.


3. Республика ва маҳаллий даражада ташкил этилган Бандлик жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилиги, ўазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан очиладиган унинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида (кейинги ўринларда Бандлик жамғармасининг ғазначилик ҳисоб рақамлари деб аталади) жамланади.


4. Қуйидагилар Бандлик жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган ягона ижтимоий тўлов ажратмалари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бузилганлиги учун давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ва давлат меҳнат муҳофазаси техник инспекторлари, шунингдек меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертизасининг мансабдор шахслари томонидан белгиланган тартибда солинадиган маъмурий жазолар суммалари;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган бинолар, иншоотлар ва хоналарни сотишдан тушадиган, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан, уларни баҳолаш ва сотиш билан боғлиқ аниқ харажатлардан ташқари, тўлиқ ҳажмда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига йўналтириладиган маблағлар;

фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган нодавлат ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ставка бўйича, ҳар бир ишга йўлланган фуқаро учун аниқ белгиланган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказиладиган ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги давлат унитар корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қоладиган соф фойданинг муассис томонидан белгиланадиган миқдордаги қисми;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчалари бланкаларини сотишдан тушадиган даромадлар;

Бандлик жамғармасининг бўш турган маблағларини тижорат банкларида ва бошқа молиявий ташкилотларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик эҳсонлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари, тегишли равишда Бандлик жамғармаси маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланадилар.



2-БОБ. БАНДЛИК ЖАМҒАРМАСИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


6. Қуйидагилар Бандлик жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

меҳнат бозорини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш, аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга мақсадли йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш;

ишсизларни, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари битирувчиларини, шунингдек иш қидиришда қийинчиликларга дуч келаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатларни амалга ошириш;

ишсизларга ва банд бўлмаган аҳолига, биринчи навбатда, ёшлар, аёллар ва ногиронларга касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли хизматлар кўрсатилишини ташкиллаштиришга ҳамда меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир харажатларни молиялаштириш.


7. Бандлик жамғармаси маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (кейинги ўринларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари деб аталади) иш қидирувчи ва ишсиз мақомига эга сифатида рўйхатга олинган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини маблағ билан таъминлаш;

ишсизлик бўйича нафақалар, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш, ишсизларга моддий ёрдам бериш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан бериладиган стипендияларни тўлаш;

ишсизларга муддатидан олдин пенсия тайинланганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг айрим бўлинмалари, вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказлари, ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказларини қонунчиликка мувофиқ сақлаш ва моддий-техник таъминлаш, шунингдек меҳнат органларини жойлаштириш учун бинолар, хоналар сотиб олиш, қуриш, уларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини маблағ билан таъминлаш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминлаш;

ногиронлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этиш тадбирларини маблағ билан қисман таъминлаш;

ахборот-маълумотномалар чиқариш ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;

иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни нормалаш ва унга ҳақ тўлаш масалалари бўйича норматив-услубий ва йўриқнома материаллар ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш;

белгиланган тартибда республика даражасида ва ҳудудий даражада ижтимоий кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, иш билан таъминлаш масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида анкета сўровлари ўтказиш;

иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан маслаҳатлар бериш ва касбга йўналтиришни ташкиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

аҳолини иш билан таъминлаш мақсадли ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарларда иш ўринлари ташкил этишни, шу жумладан алоҳида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияларини тайёрлашни, хизматлар кўрсатиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида объектлар ташкил этиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини лойиҳалаштиришни ва архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш;

бандлик ва меҳнат муҳофазасига тааллуқли масалалар бўйича маслаҳатлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш, мақолалар, брошюралар, қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш ва чоп этиш, шу жумладан видео-аудиороликлар ва фильмлар, илмий-амалий тадқиқотлар ва бошқа тадбирларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишга жойлаштириш, бўш иш ўринлари ва банд бўлмаган аҳолининг ҳисобини юритиш соҳаларида ахборот-компьютер тизимлари ва технологияларини яратиш, ривожлантириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга оид дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва техника воситалари сотиб олиш;

меҳнат органларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштириш;

аҳоли бандлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чет элларга ишга юборилган фуқароларини ишга жойлаштиришни ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари бўйича халқаро лойиҳа ва шартномаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

Бандлик жамғармасининг ғазначиликдаги шахсий рақамига тушадиган маблағларнинг 5 фоизини йўналтириш орқали меҳнат органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш жамғармасини шакллантириш;

"Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамият, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари сотиб олишга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда субсидиялар бериш;

агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳасидаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимларини,  томорқа ер эгаларини касбга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий таълим муассасаларида касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга грантлар ажратиш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидагиларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар:

Бандлик жамғармасининг ғазначиликдаги шахсий рақамида ягона ижтимоий тўловдан ажратмаларни жамлаш;

ишсизларга ишсизлик нафақаларини, компенсацияларни, стипендияларни, моддий ёрдамни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ўз вақтида тайинлаш, молиялаштириш ва тўлаш;

Бандлик жамғармасининг молиявий аҳволини тизимли равишда таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

келгуси давр учун бюджет буюртмасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;

Бандлик жамғармасининг самарали фаолияти учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиш;

Бандлик жамғармасининг даромадлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларининг келгуси йил учун прогнози лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;

Бандлик жамғармаси бюджетининг ижроси бўйича ҳисоботларни, шунингдек йилига бир марта - Бандлик жамғармаси даромадлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг аҳволи тўғрисидаги мустақил аудиторлик текшируви натижаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

Бандлик жамғармасининг тўловлар субъектлари ва молиялаштириш объектлари бўйича тўлиқ ҳисоби ва электрон маълумотлар базаси юритилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандлик жамғармаси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.


9. Бандлик жамғармасининг ягона ижтимоий тўлов ва бошқа манбалар ҳисобига шакллантириладиган маблағларининг етмиш фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари тасарруфида қолади ҳамда улар келгусида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ўртасида қайта тақсимланади, ўттиз фоизи эса - Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тегишли ҳудудий бандлик бош бошқармалари томонидан тўлов ҳужжати орқали ўтказилиб, марказлашган ҳолда республика даражасида жамланади.


10. Жойларда ташкил этилган Бандлик жамғармасининг етишмаган маблағлари Бандлик жамғармаси маблағларининг республика қисми ҳисобига қопланади.

Зарурат бўлганда, ҳисобот даврининг якунига кўра, жойларда ташкил этилган Бандлик жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидаги қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорига биноан унинг республика қисмига, кейинчалик қайта тақсимлаш учун йўналтирилиши мумкин.

Йил бошида Бандлик жамғармасининг ғазначиликдаги шахсий ҳисобида бўш турган маблағлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг дефицитини қоплашга йўналтирилиши мумкин.


11. Бандлик жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. БАНДЛИК ЖАМҒАРМАСИ ДАРОМАДЛАРИ

ПРОГНОЗИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА КЕЛИШИШ

ҲАМДА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҳар йили, лекин жорий йилнинг биринчи июлидан кечикмай келгуси йил учун Бандлик жамғармаси даромадларининг тушиш манбалари ва унинг маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогнозни (кейинги ўринларда Бандлик жамғармаси бюджети лойиҳаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади, ушбу прогноз:

ҳудудлар бўйича Жамғармага тушум манбалари бўйича ўтган йилда ҳақиқатда тушган маблағлар ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида кутилаётган даромадлар ижросини;

Бандлик жамғармасига қонун ҳужжатларида белгиланган тўловлар бўйича молиявий ҳисобот йили охиридаги ташкилотларнинг (иш берувчиларнинг) ҳудудлар бўйича кредиторлик қарзларини;

кўриб чиқилаётган давр учун тасдиқланган прогнозларнинг бажарилишидан келиб чиқиб, фойдаланиш йўналишлари ва ҳудудлар бўйича, ўтган йилда Бандлик жамғармаси маблағларидан амалга оширилган харажатларнинг якуний кўрсаткичлари ва харажатлар қисмининг жорий йилнинг биринчи ярим йилида кутилаётган ижросини;

ўтган йилги ходимлар сони ва иш ҳақининг ўсиш суръатларини эътиборга олиб, ҳисобланган иш ҳақи фонди прогнозини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган Бандлик жамғармаси бюджети лойиҳасини кўриб чиқишда Бандлик жамғармасига келгуси йил учун ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ставкаларининг прогноз қилинадиган ўзгаришини ва макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисобга олади.


14. Бандлик жамғармасининг кўриб чиқилган ва келишилган бюджети лойиҳаси келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси билан бирга Бюджетнома таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


15. Келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик жамғармаси бюджетининг асосий параметрларини ўн иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказади.


16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандлик жамғармаси бюджетининг асосий параметрлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан олингандан кейин:

бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари учун, келгусида уларнинг иш якунларини кўриб чиққан ҳолда, Жамғарма тушумлари манбалари бўйича даромадларининг ва унинг маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларининг келгуси йилги асосий параметрларини чоракларга бўлган ҳолда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати йиғилишларида улар фаолияти якунларининг кўриб борилишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Бандлик жамғармаси бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш учун Бандлик жамғармаси даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлайдилар.



4-БОБ. БАНДЛИК ЖАМҒАРМАСИНИНГ

ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ


18. Қуйидагилар Бандлик жамғармасининг ижро этувчи органлари ҳисобланади:

республика даражасида - Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўлими;

ҳудудий даражада - Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш шўъбалари.


19. Ижро этувчи орган:

Бандлик жамғармасининг даромадлари ва харажатлари прогнозини ва ҳисобот балансларини шакллантиради;

Бандлик жамғармасининг даромадлари ва харажатларининг бажарилиши ҳисобини ва ҳисоботини юритади, Бандлик жамғармаси маблағларини тасарруф этувчи томонидан тасдиқлагандан сўнг тегишли молия органларига юборади;

Бандлик жамғармаси молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини таъминлайди;

Бандлик жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудитни ташкил қилади;

Бандлик жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича тушунтиришлар беради.



5-БОБ. БАНДЛИК ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ТУШИШИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


20. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Бандлик жамғармаси маблағларидан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавоб берадилар.


21. Ишсизларга ишсизлик нафақаларининг, компенсациялар, стипендиялар, моддий ёрдам ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ҳудудий меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.


22. Бандлик жамғармаси маблағларидан фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 657-модда















































Время: 0.2094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск