ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш / Мажбурий ижро бюроси /

Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2017 й. 484-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 июлдаги

484-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ

тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом шартномавий мажбуриятларни, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаларини бажармаганлик учун, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатларда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


истеъмолчи - электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;


энергия ресурслари етказиб берувчилар - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни таъминловчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.

3. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлганда;

Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан, унинг вакилларига электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;

электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;

электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.

4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5 - 7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

5. Истеъмолчилар авария режимида электр ва газ тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан Бюрони хабардор қилган ҳолда узиб қўйилади.

6. Истеъмолчини унинг аризасига (талабига) биноан электр ва газ тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан узиб қўйилади.

7. Алоҳида тоифадаги истеъмолчиларни электр энергияси кучланиши 5-10 кВ ва ундан юқори бўлган тармоқдан узиб қўйиш Бюронинг мажбурий тақдимномалари бўйича электр энергияси етказиб берувчи томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

8. Бюро ходимлари ва улар томонидан жалб этиладиган мутахассислар истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш ишларини ўтказишда зарур хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловада, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган корхоналар фақат суднинг қарори бўйича узиб қўйилиши мумкин.


10. Бюро истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйишда, уларни қайта улашда, шунингдек, улар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар биноларини кўздан кечиришда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва уларнинг бўлинмалари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга.


2-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ВА ГАЗ

ТАРМОҚЛАРИДАН УЗИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ

11. Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи кунидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади.

12. Бюро истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади.

13. Бюро истеъмолчилар хабардор қилинган пайтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан кейин қарзларни мажбурий, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.

14. Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр ва газ тармоқларидан дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

15. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари узиб қўйиладиган электр ва газ тармоқларининг нуқталари Бюро ходимлари томонидан назорат тартибида мажбурий пломбаланиши шарт.

16. Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.

17. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.


18. Электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан идоралараро ягона электрон маълумотлар тизимига киритилади.


3-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ВА ГАЗ

ТАРМОҚЛАРИГА ҚАЙТА УЛАШ ТАРТИБИ

19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр ва газ тармоқларига қайта уланади:

электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;

истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлар тўланганда;

электр ва газ тармоқларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.

20. Истеъмолчилар Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр ва газ тармоқларига қайта уланади.

Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай Бюро томонидан қайта уланади.

21. Электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармоқдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш Бюро томонидан электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади.

22. Қайта улаш якуни бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.



4-БОБ. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ВА ГАЗ

ТАРМОҚЛАРИГА ҚАЙТА УЛАШ УЧУН ТЎЛОВ

23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи - юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

24. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди.

24-1. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улашдан тушган ҳамда Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳисобрақамларида тўпланган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

25 фоизи - Бюро марказий аппаратининг ҳисобрақамига ўтказилади;

25 фоизи - Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобрақамига ўтказилади;

50 фоизи - Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади ва ундан Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан белгиланган тартибда фойдаланилади.

Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улашдан тушадиган, шунингдек, Бюронинг юқори органларига ўтказиладиган маблағларни тўплаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 659-модда
















































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск