Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 й. 494-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш ва геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2017 й.

N 494



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР

ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИЛАНГАН НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Давлат геология қўмитаси ходимлари узлуксиз иш стажлари учун (узоқ муддат ишлаганлик) ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқига эга;

минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун устамаларни тўлашга мўлжалланган бюджет маблағлари ҳамда "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖнинг ажратмалари миқдорлари Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланади;

минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун устамаларни тўлаш ҳар йилги дастурларда назарда тутилган тоғ-кон бурғулаш ишларининг физик ҳажмларини бажариш ва фойдали қазилмалар захираларини ўстириш чорак прогноз параметрларининг бажарилишига кўра ҳар ойда амалга оширилади.


3. Белгилансинки, 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун устамалар тўлашни молиялаштириш 2017 йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурида тасдиқланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда:

узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун ҳар ойлик устамаларни тўлаш эҳтиёжининг 15 фоиз улуши - бюджет маблағлари;

эҳтиёжнинг 67 фоизи ва 18 фоизини ташкил этган улушлар - тегишли равишда "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобига амалга оширилади, ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Харажатлар таркиби (ишлар, хизматлар) ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқаришга оид моддий харажатлар таркибига киритилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 июлдаги

494-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 6-сон, 46-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори) 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 10-сон, 72-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 6-моддаси)" 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 11-сон, 101-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 664-модда































Время: 0.2127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск