ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2017 й. 497-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташи тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2017 й.

N 497



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ

РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТНИ ЎТАШИ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташи тартибини такомиллаштириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилган фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, пул бадалларини тўлаган, лекин ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг вафоти муносабати билан уларнинг яқин қариндошларини, ворисларини ёхуд васийларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори асосида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинларда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади;

б) 2015 йил 16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 267-сон қарори қабул қилинган, унга мувофиқ сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади;

в) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг статистик маълумотларига кўра 2015 йил сентябрь ойигача бўлган даврда 233,5 млн сўм миқдорида пул бадалларини тўлаган, лекин вафоти муносабати билан ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг сони 244 нафарни ташкил этади.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сон қарори кучга киргунгача даврда пул бадалларини тўлаган, лекин вафоти (ҳалок бўлиши) муносабати билан ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг яқин қариндошлари, меросхўрлари, васийлари ёки ҳомийларининг мурожаатлари бўйича тўланган пул бадаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда қайтарилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг яқин қариндошлари, меросхўрлари, васийлари ёки ҳомийларига ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қайтарилган пул бадаллари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ахборот киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда):

9-1-банднинг учинчи хатбошидаги "I ёки II гуруҳ ногиронлиги" сўзлари "I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-2-банднинг биринчи хатбошидаги "I ёки II гуруҳ ногирони (лаёқатсиз)" сўзлари "I, II ёки III гуруҳ ногирони (лаёқатсиз)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 666-модда































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск