ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2017 й. ПҚ-3124-сон "Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2017 й.

N ПҚ-3124



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ ХИВА ШАҲРИ

ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ШАҲРИСАБЗ

ШАҲРИ ҲОКИМЛИКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Хоразм вилояти бўйсунувидаги Хива шаҳар ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти бўйсунувидаги Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 16 майдаги "Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 27 майдаги "Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Хоразм вилояти ҳокимлиги бўйсунувидаги Хива шаҳар ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бўйсунувидаги Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ташкил этилсин.


3. Хоразм вилоятида Хива шаҳар ҳокимлигини ва Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):

икки ой муддатда Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари бюджетларининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда Хива ва Шаҳрисабз туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

бир ой муддатда заруриятга қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вилоят бўйича бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари тузилмаларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

бир ой муддатда Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳар ва туман ҳокимликларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива тумани чегараларининг ўзгартирилиши ҳамда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоят бўйсунувидаги Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идораларини, "Ягона дарча" марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли тадбирларни амалга оширсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 июлдаги

ПҚ-3124-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм вилоятида Хива шаҳар ва Қашқадарё

вилоятида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигини ташкил

этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал

этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Республика комиссияси раҳбари


2.

Ходжаев Б.А.

-

молия вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


3.

Бобожонов П.Р.

-

Хоразм вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


4.

Рузиев З.Ш.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


5.

Жуманиязов М.Б.

-

Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири


6.

Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири


7.

Муратов М.М.

-

Маданият вазири


8.

Салиев М.Х.

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


9.

Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


10.

Усмонов А.А

-

Адлия вазирининг ўринбосари


11.

Хамраев Ш.Р.

-

сув хўжалиги вазири

12.

Юсупалиев Б.К.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


13.

Низамов Б.М.

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари


14.

Тўлаганов Ш.А.

-

Ташқи савдо вазири ўринбосари


15.

Шарапов А.Қ.

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


16.

Закиров Б.И.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


17.

Гулямов Р.А.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


18.

Курбанов Р.Ж.

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси


19.

Абдуллаев А.Х

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


20.

Абдувалиев А.А

-

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси


21.

Мирусманов Б.М.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


22.

Шакиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


23.

Ходжаев С.С.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


24.

Раимов P.O.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ раиси ўринбосари


25.

Башманов М.А.

-

"Ўзтрансгаз" АЖ раиси ўринбосари


26.

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси


27.

Жалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш нуроний жамғармасининг бошқаруви раиси


28.

Жавланов С.Ш.

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


29.

Носиров О.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими


30.

Хайитбаев И.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамаси АТДнинг Хоразм вилояти бўйича етакчи мутахассиси, Республика комиссияси котиби


31.

Лавозим бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси АТДнинг Қашқадарё вилояти бўйича бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби.


             

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 643-модда







































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск